Тошкентнинг зил-зиладан кейин қайта таъмирланиши

Skobeleva Veronika Vladimirovna Skobeleva Veronika Vladimirovna
  • 23 Октябрь, 2017
  •   0
  • 0
  • 14856

1966 йилнинг 26 апрель куни соат 5 дан 22 дақиқа 53 сония ўтганда, Тошкентда жуда қаттиқ зил-зила бўлиб ўтди. Магнитуда кучи 5,3 ҳамда тебраниш кучи 8 балл атрофида бўлиб, шаҳарнинг максимал вайрона майдони 10 кв.км ни ташкил қилган. 2 млн. кв.м.дан ортиқ аҳоли майдони, 236 та маъмурий бино, 700га яқин савдо ва умумий овқатланиш объектлари, 26 та коммунал ташкилотлар, 181 та ўқув муассасалари билан бирга 8 минг ўринлик мактаблар, 36 та маданий-маиший ташкилотлар, 185 та медицина ва 245 та саноат ҳудудлари харобага айланган. 78 мингдан ортиқ оилалар ёки 300 мингдан ортиқ одамлар уйсиз қолишган. Қаттиқ ер қимирлаши натижасида 8 та ўлим ҳолати рўйхатга олинган бўлиб, жароҳат олганлар сони 150 тани ташкил қилган.

Зил-зилидан кейин шаҳар бирданига палаткалар, дори-дармонлар, саноат ва озиқ-овқат товарлари, қурилиш моллари, техникалар билан тўлиб, СССРнинг барча республикаларидан қурилиш поездлари етиб келган.

Москвадан Тошкентга 26 апрел куни МК бош секретари Л.И.Брежнев бошчилигида СССР ва КПСС ҳукумати делегацияси етиб келган. Шаҳарда 15 мингдан ортиқ палаткалар ўрнатилган, 600 га яқин вақтинча дўконлар ва умумий овқатланиш муассасалари очилган. Қарийб 15 минг та оилалар уларнинг розилиги билан Ўзбекистон ва союз республикаларининг бошқа шаҳарларига кўчиртирилган. Тошкентнинг болалари эса СССРнинг 94 та турли вилоятларидаги пионер оромгоҳларида дам олишган.

ЎзССР Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, Тошкент шаҳар қурилиш бошқармаси ЎзССР Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент шаҳри қайта таъмирлаш ва қурилиш Бош бошқармасига айлантирилди. 1966 йили қиш ойларининг бошида энг муҳим вазифа бўлмиш, 300 мингдан ортиқ тошкентликлар уй - жой билан таъминланди. Қисқа давр ичида, ер қимирлаши оқибатларини бартараф этилди. Янги кварталлар, микрорайонлар, массивлар ҳамда йўлдош шаҳри Сергели (узоқ пайт давомида уни Спутник–Йўлдош деб аташган) пайдо бўлди.

Мактаб, маданий-маиший ва маъмурий бинолар қурилаган ҳамда 60 мингдан ортиқ хонадонлар қайта таъмирланган.

Тошкент шаҳрига союз республикалари томонидан кўрсатилган ёрдам масшатабининг рақамлардаги кўрсаткичи:

Республика, шаҳар Қурилган, минг кв.м. Республика, шаҳар Қурилган, минг кв.м.
Москва 230 Литва 10,7
Ленинград 100 Латвия 8,9
Россия 334,8 Қирғизистон 11,5
Украина 163,7 Тожикистон 8
Белоруссия 26,6 Арманистон 15,3
Қозоқистон 28,3 Туркманистон 9
Грузия 22,8 Эстония 5,6
Азарбайжон 35

Союз республикаларидаги қурувчилар 18,2 минг ўринга мўлжалланган мактаблар ҳамда 
9 минг ўринликболалар боғчаси ва яслилар қуришган. Шаҳарнинг умумий яшаш майдони 7 млн. 935 минг кв.м.ни ташкил қилган бўлиб, зил-зиладан олдин Тошкентда бир йилда 300 минг кв.м.дан ортиқ бўлмаган уй-жой қурилган бўлса, 1970 йил охирида қурувчилар томонидан
4 млн.кв.м. уй қурилган.

Бир неча йиллар ичидаТошкент Осиё ва СССРдаги гўзал шаҳарлардан бирига айланди.

Манба:

http://alexeyburlak.narod.ru/earthquake.htm

http://diletant.ru/blogs/17382/7157/

http://nardepjournal.com/article/2013/9/TAShKENTSK...

http://mytashkent.uz/2010/04/25/tashkentskoe-zemle...


    • Ҳудуд: Тошкент
    • Категория: Бошқа