Бугун, деярли барча давлатларнинг йўл ҳаракати қоидалари 1968 йилги Вена йўл ҳаракати ҳамда йўл белгилари ва ишоралари конвенциясига асосланган.Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидалари бутунлай халқаро стандартларга тўғри келганлиги боис, бошқа мамлакатлар ЙҲҚ лари билан ўхшашдир. Бироқ, Ўзбекистонда саёҳат қилганда бир қатор тафовутларни ҳам инобатга олиш зарур.
Ўзбекистонда ўнг ьарафлама ҳаракатланиш кучда. Ўзбекистоннинг маҳаллий ерларида максимал ҳаракатланиш тезлиги соатига 70/км, шаҳардан ташқарида соатига 100 км тезликда ҳайдаш мумкин. Ўзбекистон қоидасига кўра хавфсиз ҳаракатланиш таъминланса, автомагистралдан ташқари ҳамма ерда орқага ҳайдаш мумкин. Шунингдек, машина ҳайдаш вақти уяли телефонлардан фойдаланиш таъқиқланган.