Ўзбекистон миллий валютаси, валюта айрбошлаш

Ўзбекистон миллий валютаси – сўм. Ўзбек валютасининг ҳарфлардаги ифодаси – UZS, рақамларда эса – 860. Сўм Ўзбекистонга 1994 йилдан мулоқотга киритилган ва бугунги кунда республика ҳудудида ягона тўлов воситаси ҳисобланади. Ҳозирги кунга келиб 100, 100, 500, 1000, 5000 ҳамда 10000 сўмлик банкнот номиналлар фаол мулоқотда. Бошқа қимматли қоғозлардан рангига кўра ажралиб туради. Банкнотларда Ўзбекистоннинг маданият ва санъати ёдгорликлари тасвирланган.

2004 йилдан ўзбек сўми конвертациялаш валютаси ҳисобланади. Айирбошлаш шаҳобчалари, асосан аэропорт, меҳмонхона, банк, шунингдек туман бщлинмалари ва рўйҳатга олиш бўлинмаларида жойлашган. Кўпчилик айирбошлаш бўлинмалари евро ва АҚШ долларини қабул қилишади. Бошқа валюталарни банклардаги айирбошлаш шаҳобчаларида алмаштириш мумкин. Меҳмонхоналардаги айирбошлаш бўлишмалари кечаю кундуз, ҳафтанинг етти куни фаолият кўрсатади. Бошқа шаҳобчалар эса соат 9 дан 16.00 га қадар ишлайди.

Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси ва меҳмони ўзбек сўми ҳисоб-китобда – ягона валюта эканлигини ёдидан чиқармасилиги зарур. Бошқа валюталарда тўловни амалга ошириш тақиқланган. Шу билан бирга, 2017 йилнинг 1 январидан эътиборан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхоналарда ва бошқа жойлаштириш жойларида хорижий фуқароларга ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий турар жойига эга бўлмаган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, жойлаштириш бўйича хизматларга шу жумладан туризм фаолияти субъектлари орқали ҳақ тўлаш фақат эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилади.