Заркент ота зиёратгоҳи. Заркент қишлоғининг юқорисида – тоғ ён бағрида жойлашган. “Заркент бобо”, “Қуш қўнмас авлиё” номлари билан машҳур бўлган зиёратгоҳ. Ҳозирда зиёратгоҳ ҳудуди алоҳида ажратилган. 2002-2003 йилларда қайта таъмирланган. Заркент ота зиёратгоҳидаги табиий булоқ Заркент қишлоғини ичимлик сув билан таъминлайди.