Ҳисор тоғининг жанубий-ғарбий тизмасида, Кўгитанг тоғларида, денгиз сатҳидан тахминан 2000 метр баландликда Зараут-Сой дарасида жуда машҳур Зараут-камар дараси жойлашган. Мазкур даранинг ўйма ёзувлари 1939 йили маҳаллий овчи И.Ф.Ламаев томонидан топилган ва бир неча маротаба ҳар хио муаллифлар томонидан ўрганилган ва нашр қилинган. Ёзувлар палеолит даврига тегишлилиги ҳақидаги илк фикрлар хато бўлиб чиққан. А.А.Формозов ёзувларни мезолит даврига тегишлилигини, ундан илгарироқ даврларга тегишли эмаслигини илгари сурган.
Қоядаги ёзув рангли охраларда бажарилган ва тўрт гуруҳдаги тасвирни ўз ичига олиб, уларда антропоморф шакллар ва буқаларни учратиш мумкин. Шунингдек, ўлчами бўйича энг йирик (кўндлангига 60 см.дан каттароқ) шаклдаги учинчи гуруҳ тарвирини ҳам кўриш мумкин. Олимларнинг фикрига кўра унда буқа овлаётган овчи тасвирланган. Антропоморф шакллар орасида, яъни буқани ўраб олган овчилар тасвири иккита турга ажралади: бири — пастга қараб кенгайган кийимлардаги камонсиз шакллар бўлса, бошқаси — думдор шакллар бўлиб, иккинчиси Чатал-Хююка деворларига солинган ўйма тасвирларини эслатади.
Биринчи турдаги барча шаклларнинг кийими остидан аллақандай бумлар чиқиб туради: учи қайилган таёқлар. Ушбу тасвирни ҳар хил таҳлил қилса бўлади: ниқоб кийган овчиларнинг овга чиққанлигини ҳамда Ляско афсонасининг бир давридаги “буқа жанги” саҳна дея қараш ҳам мумкин.