Юнус хон мақбараси

  • 27 Июль, 2015
  •   0
  • 0
  • 8150

Юнусхон мақбараси — Хивадаги меъморий ёдгорлик (1559); Ичан қалъа таркибида, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ёнида. Мақбара тўртбурчак тарҳли (7х13,5 м), пештоқгумбазли, гўрхона ва зиёратхона (4,5х4,5 м)дан иборат. Хоналар бир-биридан равоқлар ёрдамида ажратилган. Ички деворларига ясси ва кенг ҳажмли равоқлар ишланган. Зиёратхона орқали дахмали гўрхонага кирилади. Хоналар чархи гумбазлар билан ёпилган. Ички деворларининг гумбаз ости бағали, равоқларининг ғиштлари мавж усулида терилган. Мақбара безаксиз.


Манба: https://uz.wikipedia.org/wiki/Yunusxon_maqbarasi_(Xiva)