Хатна қилиш (суннат)

  • 23 Апрель, 2015
  •   0
  • 0
  • 26873

Хатна қилиш тўйи – ислом томонидан муқаддас деб эъзозланган яна бир қадимий ўзбек одатидир (суннат тўйи). Бу маросим ўғил болалар учун 3, 5, 7, 9 ёшга кирганда, камдан-кам ҳолларда 11-12 ёшда ўтказилади. Суннат тўйининг ўтказилиши жамоатчилик томонидан назорат қилинади.

Ўғил боланинг туғилган пайтидан бошлаб унинг ота-онаси аста-секинлик билан керакли нарсаларнинг ҳаммасини сотиб олиб, суннат тўйига тайёргарликни бошлайдилар. Кўпинча оддийгина «тўй» ҳам аталадиган маросимнинг ўтказилишидан бир неча ой аввал унга бевосита тайёргарлик бошланади. Қариндошлар ва қўшнилар кўрпаларни тикишда, тўй совғаларини тайёрлашда ёрдам берадилар. Буларнинг ҳаммаси кўп болали оналарга топширилади.

Тўйдан аввал маҳаллада яшовчи оқсоқоллар, масжиднинг имоми ва қариндошларнинг ҳузурида Қуръон ўқилади. Дастурхон ёзилади. Шундан кейин Қуръондан суралар ўқилади ва оқсоқоллар ўғил болага дуо ўқийдилар. Шундан сўнг катта «тўй» бошланади. «Тўй» дан аввал болага қўшнилар, оқсоқоллар, қариндошларнинг олдида совғаларни, зар тикилган кийимларни кийдиришади. Ўтмишда тойчоқни совға қилиш расм бўлган эди, болани эндиликда у жангчи бўлганлигини билдириб, унга болани ўтқазар эдилар. 

Ҳамма ўғил болани табриклаб, унга пул ва ширинликлар сепади, кейин буларнинг ҳаммаси ичкарида, аёлларнинг хоналарида давом этади. Шу куннинг ўзида аёлларинг даврасида «тахурар» - кўрпалар, ёстиқларни супага тахлаш маросими ўтказилади, буни одатда кўп болали она бажаради. Маросимни мўл-кўл дастурхон, жумладан байрам оши тамомлайди. Анъанага кўра ошдан кейин кечқурун ҳовлида катта гулхан ёқилади ва одамлар гулхан атрофида ўйнайдилар, турли ўйинларни уюштирадилар. Эртасига байрам давом этади.


Манба: http://welcomeuzbekistan.uz/ru/about-uzbekistan/traditions-and-customs.html