Султон Увайс Бобо мажмуи

  • 17 Июль, 2015
  •   0
  • 0
  • 31873

Султон Увайс Бобо мажмуи - Беруний туманидаги меъморий ёдгорлик (17-19асрлар). Султон Увайс (асл исми Суҳайл ибн Омир ибн Румон ибн Ноҳия ибн Мурод) Яманнинг Қаран қишлоғи Муродий қабиласида (мил. 625 й.да) туғилган. Ҳазрати Али ва Муовия аскарлари ўртасидаги Сиффин жанги (657 й.)да 32 ёшида шаҳид бўлган. 

Суриянинг Софа қишлоғида дафн этилган. Султон Увайс ҳадислар йиғиш билан шуғулланган (7аср 1-ярми). Унинг издош мухлислари 17-асрда рамзий кабр (Шоҳаббос ҳозирги Берунийда) ва зиёратгоҳ бунёд этишган. Оллоқулихон шайхга атаб катта масжид ва алоҳида 10 та чиллахона қурдирган (19-аср). Мажмуа тўғри тўртбурчак тархли (21,5х53 м), шимолдан-жанубга томон йўналтирилган. Султон бобо мақбараси, кейинчалик бунёд этилган (асосан, гумбазли) мақбаралар ва б. атрофи ғиштин девор билан ўралган ҳовлининг шимолий қисмида жойлашган. 

Жанубда масжид, айвон, хужра ва меҳмонхоналар бор. Мажмуага ғарбдан кирилади. Султон увайс бобо мажмуи ўрта аср Хоразм меъморий анъаналари асосида (пишиқ ғиштдан) қурилган. Хоразм вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан зиёратхона, кириш қисми таъмирланган (2002).

Султон Увайс бобо мақбараси Амударёнинг қуйи томонидаги аҳолининг энг севимли жойи бўлибгина қолмай, балки сайёҳлик маркази ҳамдир.


Манба: https://uz.wikipedia.org/wiki/Sulton_uvays_bobo_majmui