Сўзана

  • 04 Июнь, 2015
  •   0
  • 0
  • 16736

Сўзана (форс. — игна билан тикилган) — машина ёки қўлда матога кашта тикиб тайёрланадиган бадиий буюм. Ип газлама, шойи, бахмал каби сидирға матоларга турли чоклар (босма, ё‘рма, попоп)да кашта тикилади. Кашта замини сифатида мато ранги С. колоритини ҳосил қилишда муҳим рол ўйнаши билан палаксан фарқ қилади. Нақш мужассамоти марказий майдон (айлана гул ва б.) ва ҳошия (такрорланувчи 1—2 нақш бўлаги)дан тузилган тўртбурчак, мурабба шаклга эга бўлиб, асосан, ўсимликсимон (баʼзан тасвирли, сюжетли) нақшгуллардан иборат. Накш мужассамотининг асосий чизиклари ахта ёрдамида матога туширилади. С.нинг бадиийлиги, нафосати чеварнинг маҳорати, унинг ижодий диди билан белгиланади. Айниқса, зардўзликдз. тайёрланадиган С.лар жилоси, жозибаси билан ажралиб туради. С, одатда, хонани безатиш учун деворга осилади (айрим минтақаларда келинкуёвларнинг ўрни устига ёпилади).

Сузана (19-а. охири, Шахрисабз). Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида С. қадимдан кенг тарқалган. Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Шахрисабз ва б.да ўзига хос тарзда тайёрланган С.лар каштаси, нақши, ранги жиҳатдан хилмахил бўлиб, улардан намуналар республика ва хорижий мамлакатлар музейларида, хусусий тўпламларда сақланади. 20-а.нинг 20—30й.ларида С.нинг асосий мужассамоти шаклланди (ҳошия ингичкалашди, гуллар етакчи ўринни эгаллади), 40й.лардан машина каштадўзлигининг ривожланиши билан С. кашталари машинада ҳам тикила бошланди, мавзули, тасвирли С. мужассамотлари юзага келди. 20-а. охирига келиб Ўзбекистон мустақиллиги (1991) дан кейин амалий безак санʼатининг барча соҳаларида бўлганидек, каштадўзлик (жумладан, унинг С. тури) ҳам жадал ривожланди, С. учун мато ва кашталар учун иплар тайёрлаш кенг ё‘лга қўйилди. Бунда Бухоро (3. Аʼлобердиева, 3. Облоқулова ва б.), Сурхондарё (А. Холёрова ва б.), Самарқанд (С. Раҳматуллаева, М. Ҳайдарова ва б.), Тошкент (И.Давлатов, З.Файзуллаева ва б.), Қашқадарё (3. Ҳамидова ва б.) каби С. тайёрлаш марказларининг ҳиссаси катта. Замонавий мужассамотли, нафис колоритли, сержило, рангбаранг С.лар яратилмоқда, улар халқаро кўргазмалар (АҚШ, Франсия, Италия ва б.)да намойиш этилади, музей ва хусусий тўпламларда сақланади.

С. мужассамотларини яратишда рассомлар амалий санʼат усталари билан ҳамкорлик қилмоқда.

Ташкентск сўзанаси

Шахрисабз сўзанаси

Бухоро сўзанаси

Самарқанд сўзанаси

https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%A1%D1%8E%D0%B7%D...)
http://asia-travel.uz/uzbekistan/crafting/colorful...


Манба: https://uz.wikipedia.org/wiki/Soʻzana