Шайх хованди Тоҳур мажмуаси — Тошкентдаги меъморий ёдгорлик (15-19 асрлар). Шайх Хованди Тоҳур мақбараси (19 асрда кўҳна пойдевори устига қайта қурилган), зиёратхона ва гўрхонадан иборат. Безаксиз, ички деворлари чуқур равоқли, дарчаларига кошинкори панжаралар ўрнатилган; хоналар гумбазлар билан ёпилган, гўрхонанинг қўшқаватли гумбази 12 қиррали асосга ўрнатилган. Кейинроқ атрофига чиллахона, Юнусхон мақбараси (15 асрда) қурилган. Уч масжид биноси, минора, Эшон қули додҳо мадрасаси сақланмаган.