Шашмақом

  • 27 Май, 2015
  •   0
  • 0
  • 22748

Шашмақом (форс. — олти ва мақом) — ўзбек ва тожик халқлари мусиқий меросида марказий ўрин тутган мақомлар туркуми; парда, оҳанг , усул, шакл, услуб каби воситалар билан ўзаро узвий боғланган мумтоз куй ва ашулалар мажмуи. У муайян шарцҳароитларда мусиқий фолклор ҳамда касбий мусиқа йўналишларида орттирилган кўп асрлик илмийижодий тажриба ҳамда изланишлар натижасида юзага келган. шашмақом миллий ҳамда минтақавий мумтоз мусиқа анъаналарининг тарихан узун тараққиёт жараёни натижасида бир қатор бастакорлар авлоди санъатининг қомусий маҳсулидир.

Ўрта аср Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари мусиқа илмида мақом, асосан, парда тузилмалари тушунчасини ҳамда уларга мос ҳолда яратилган қуй ва ашулаларни ифодалади. Мақомлар дастлабки даврда тарқоқ шаклларда ривожланди, 13-асрда эса Сафиуддин ал-Урмавий уларни ўн икки асосий мақомдан иборат назарий тизим шаклига келтирди. 17-асрдан сўнг Ўн икки мақом тизими инқирозга учраб, унинг негизида Шарқ халқлари орасида мақомларнинг янгича миллий ва маҳаллий шакллари вужудга кела бошлади. Хусусан, 18-асрнинг ўрталарида Ўрта Осиёнинг йирик маданий марказларидан бири Бухоро шаҳрида сарой созанда, хонанда ва бастакорлари ижодийижрочилик фаолиятида шашмақом узилкесил шаклланиб, Бухоро мақомлари, Бухоро шашмақоми номларида ҳам юритилди. Ўзбек мақом турларидан Хоразм мақомлари, ФарғонаТошкент мақом йўллари, шунингдек, ёввойи (эркин кўринишдаги) мақомлар, сурнай, дутор йўллари ва бошқалар шашмақом таъсирида ривожланди. Ўтган замон бастакорлигида кенг қўлланилган амал, кор, нақш, пешрав, савт, тарона, қавл каби жанрларнинг ноёб намуналари шашмақом таркибида бизгача етиб келди.

Манбаа: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005)


Манба: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005)