Сергей Есенин музейи

Музей залларида Сергей Есениннинг автографлари, унинг жуда камёб асарлари, бетакрор суратлари, шоирнинг овози ёзиб олинган грампластинкалар мавжуд. Шунингдек музейга муҳандис-энергетик В.Юферев томонидан тақдим этилган йигирманчи йиллар камёб асарлари ҳам барчада катта қизиқиш уйғотади. Узоқ йиллар Тошкентда яшаган шоир Александр Ширявцев фонди материаллари асосида "Есенин ва биз" экспозицияси ташкил қилинган. Унинг Эркин Воҳидов ва бошқа ижодкорлар томонидан ўзбек тилига таржима қилинган, шунингдек ўзга тилдаги китоблари мавжудлиги шоирнинг ижодий биографиясига бўлган қизиқишдан дарак беради.


Манба: Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик кўчаси (собиқ Пушкин), Толстой берк кўчаси, 20 уй