Сайид Моҳи Рўйи Жоҳон мажмуаси

  • 17 Июль, 2015
  •   0
  • 0
  • 9489

Сайид Моҳи Рўйи Жоҳон мажмуаси  - Хивадаги меъморий ёдгорлик (1884). Саид Муҳаммад Махруйжон мақбараси атрофида барпо этилган Мадраса, қўрихона, мақбара ва б.дан иборат мажмуа. 

Саид Махруйжон мадрасаси (40,0×53,0 м)га ғарбдан 2 кичик Мадраса (Кичик Маҳруйжон); қорихона ва Кичик Маҳруйжон мақбараси (11,0×14,1 м) туташ. Катта ҳовлига жандан 3 гумбазли миёнсарой орқали кирилади. Мадраса бурчакларидаги анъанавий дарсхона ва масжид ўрнига ҳужра ва қўшимча хоналар жойлашган. Ҳужралар олди равокли. Мадрасанинг шим.да хрвли ичкарисига Саид Махруйжон мақбараси қурилган. Ундаги Муҳаммад Раҳим II ва Темурғози тўра сағаналарини уста Б.Воисов кошин билан серҳашам безаган Мажмуанинг жан.шарқида, ички ховли атрофида олти гумбазли масжид, дарвозахона, зиёратхона, мақбара ва ҳужралар жойлашган. Масжид ва мақбара (36,0×35,0 м) чорси гумбазли, ҳужралар балхи гумбазли. Мажмуанинг ғарбида 2 катта ва 3 кичик хона мавжуд.

Фотосурат манбааси: http://www.khivamuseum.uz/index.php/historical-objects/majmua/39-saidmohi


Манба: http://tarix.uz/tarixiy-obidalar/xivadagi-tarixiy-obidalar/said-mahruyjon-majmuasi/