Саъд Ибн Абу Ваққос зиёратгоҳи

Жиззах воҳаси тарихидан ўрин олганмазкур зиёратгоҳ Гъаллаорол туманининг Авлиё қишлогъида жойлашган бўлиб, икки бўлакка бўлинган. Зиёратгоҳнинг юқори қисми – кўлбўйи ҳудудишифобахш ва муқаддас булоқлари, бир-биридан гўзал ва мафтункор гўшалари, ўзига хос фусункор табиати, бетакрор манзаралари билан ҳар қандай киши дилини масрур этади. Қадамжони пастки қисми бу ердаги кўҳна масжид ва хилхонаси билан эътиборга молик.

Масжид биноси ХИХ асрда жиззахлик ўз даврининг моҳир бинокорлари – уста Комил, уста Қобил, уста Зуҳур ва уста Мирзиёлар томонидан бунйод этилган. У шарқона услубда бунйод этилганлиги билан ҳар қандай зиёратчининг эътиборини тортади. Бинодаги ганчкорлик ишлари ўта маҳорат билан бажарилган. Унинг шифтидаги ранго-ранг нақшларбир пайтлар моҳир наққош сифатида донг таратган Мирзо Зоид ва уста Бобожонлар ҳақиқатдан ҳам ўз касбининг моҳирлари бўлганлигидан далолат беради. Улкан меҳнат ва юксак маҳорат маҳсули бўлган нақшлар бизнинг кунларимизгача ҳам ўз оҳорини йўқотмаган.

Саъд Ибн Ваққос Макка ашрофларидан бирининг ўгъли бўлиб, пайгъамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга пайгъамбарлик ваҳийи келган пайтда навқирон бир йигит бўлиб, у Ислом динига киради ва саркардалик хислатларини намойиш қилади.

У ҳижратнинг ўн олтинчи йили Халифа Умар ибн Хаттобнинг Эрон ва Мовароуннаҳрга юборган қўшинига йўл бошчи этиб тайинланади.Ҳозирги Авлиё қишлогъи яқинида бўлиб ўтган жангда яраланиб, синчилогъи узилиб тушади, натижада хонақоҳ ўрнига қони тўкилади. Саркарданинг синчилогъини қишлоқнинг шимол тарафидаги қабристонга дафн этилади (бу ерда чогъроқ хонақоҳ бор), табаррук зотнинг қони томган кўл бўйидаги яқин жойда ҳам хонақоҳ барпо қилинган.

Бўлиб ўтган воқеа Саъд ибн Абу Ваққос (розияллоҳу анҳу) согълигъига кўп таъсир этмайди, у кейинчалик Арабистонга қайтиб кетиб, узоқ умр кўради. Нуронийлик даврида у давландманд сифатида умр кечиради. Лекин вофотига яқин йилларда жундан тўқилган чакмонини келтириб беришларини илтимос қилади. Чакмонини келтиришганда: “Мени шу билан кафанланглар, чунки мен бу чакмон билан Бадр жангида мушрикларга қарши жанг қилган эдим. Жаноби Ҳақ хузурига ҳам мен шу чакмонимда боришни истайман...” (“Мунжид” ва “Саҳобалар ҳаёти” китобларидан).

Бу ердаги муқаддас булоқни ҳам “Саъд ибн Ваққос булогъи” деб атайдилар. Ҳозирги пайтда бу жойларда гўзал, фусункор манзара касб этган.Жиззах вилоят ҳокимлигининг доимий гъамхурлиги ва эътибори туфайли ҳамда саҳоватпеша, қалби тарихий қадриятларга ҳурмат билан лиммо-лим кишиларнинг хайри-эҳсонлари ва саъйи ҳаракатлари эвазига зиёратгоҳнинг бинолари таъмирланган, тартибга келтирилиб, зиёрат маскани ниҳоятда обод қилинган.

Шунингдек, кўлда “муқаддас балиқлар”ни – Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган қорабалиқларни кўриш мумкин.

Зиёратгоҳ ҳудуди 14,2 гектарни ташкил этади.

Mанбаа: www.jizzax.uz


Манба: www.jizzax.uz