Работи Малик

  • 16 Апрель, 2015
  •   0
  • 0
  • 10933

Работи малик, Шоҳ работи - Ўрта Осиёдаги монументал меъморий ёдгорлик (тахм. 1069—79). Қад. Бухоро — Самарқанд ёлининг Чўли Маликдаги йирик чегара ва савдо бекатида бунёд етилган. Катта карвонсарой, ҳозирги Навоий ш. яқинида. Бизгача унинг фақат пештоқ қисми (диаметри — 12,6 м.) сақланган. Жан. минораси (бал. 5,5 м) 1930 й.гача мавжуд бўлган. П.М. карвонсарой вазифасидан ташқари, истеҳком, қўрғон сифатида ҳам муҳим рол ўйнаган. Работ катта кенг ҳовли (22,5х22,5 м) ва атрофи оʻралган 2 қаватли хона-ҳужралардан иборат бўлиб, уларга сопол қувурлар орқали сув ўтказилган. 

Марказий қисми тўридаги муҳташам сарой олди бир қаторли равоқли айвон (7,5х13 м) 2 қанотига жойлашган. 20 та гʻиштин устун ишланган. Унга жан.даги пештоқли дарвоза орқали кирилган. Атрофи қалин деворлар билан ўралган (жан. ва шим. бал. 2,35 м, ғарб ва шарқий қисми 1,5 м, уз. 84—86 м, олд девор бал. 12 м га яқин). Майдонга қараган жан. тарзи ўртасидаги улкан пештоқ (боʻйи 18 м, ени 12 м) Ўрта Осиёда енг қад. бўлиб, 8 киррали юлдузлар, турли ҳандасий шакллар мавжуд. 2 чеккасида бурж бўлиб, улар ўзаро баланд девор билан уланган. 

Девор ўртасида пилтавор буржлар қатори тепаси кичраювчи равоқлар билан боғланган. Девор юқориси ғиштин куфий хатлар билан ҳошияланган. Буржлар тепасида равоқли кўшк бўлиб, ундан атрофни кузатиш қулай бўлган. Кўшк остида ганчдан ясалган икки қатор йирик шарафа ва куфий хат ҳалқаси кўзга ташланади. Работ деворларининг ўзаги хом ғиштдан (28х28х6,5 см) терилган, сирти пишиқ ғиштдан (24х24х4 см) ишланган. Безаклари, асосан, ғиштин, оз миқдорда оʻйма ганч нақшлар ҳам учрайди. П.М. ҳаробаси давлат муҳофазасига олинган.


Манба: Wikipedia