Қурбонкўл

  • 04 Июнь, 2015
  •   0
  • 0
  • 8262

Қурбонкўл (Кўккўл) — Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти шим. ва Ўзбекистон Республикаси чегарасидаги оқар кўл. Фарғона водийсида, Кўксув дарёсида жойлашган. Шим.дан жан.га чўзилган. Тоғ қулашидан ҳосил бўлган. Ўртача бал. 1738 м. Сув йиғиш майд. 129,5 км², кўлнинг майд. 1,4 км², уз. 866 м, ўртача эни 162 м, энг катта кенглиги 255 м. Ўртача чуқ. 8,6 м, энг чуқур жойи 13,4 м. Суви яхши ичимлик сифатига эга. Қишда қирғоққа яқин жойлари музлайди.

http://wikimapia.org/11165485/ru/%D0%9E%D0%B7%D0%B...


Манба: http://discover.uz/uzbekistan/lake/478/