Қора камар ғори

  • 22 Июль, 2015
  •   0
  • 0
  • 11264

Қора камар – қарийб икки минг йиллик тарихга эга ажойиб ғор мажмуаси бўлиб, Ўзбекистон ва Туркманистон чегарасидаги Шерободнинг кенг тепалигида тошли қояларда ўйилган. Биринчи марта ғор 1875 йилда машҳур географ ва саёҳатчи Н.А.Маев томонидан Шарқий Бухоро йўлларини рекогносцировка қилиш даврида ихтиро қилинган.

Қора камар мажмуаси тузилиши Шарқдаги бошқа сунъий ғорлар ичида ягона ҳисобланади. У тўлиқ равишда ғорли шаҳар бўлиб, учта катта зал ва кўплаб майда хоналардан таркиб топган. Унинг очиқ ўйиқ томони жарликка осилиб туради. Қурувчиларнинг мажмуани табиат билан ҳамоханг тарзда қурилишига эътиборларини қаратишлари мақтовга лойиқ.

Ғор ичидан бақтрия, грек, араб ва бошқа тиллардаги ёзувлар топилган. Бу ерда икки уч сатрли лотин ёзуви илмий дунёда катта шов шувга сабабчи бўлди. Сабаби Бақтрия Рим империясидан анча минг километр узоқда эди. Ёзувларда 15-рим легиони “Аполинарис” номи бўлмиш, “Гай Рэкс” исмини аниқлаш мумкин. 15-Паннон легиони эр.авв. 53 йилда Юлий Цезарь томонидан ташкил этилган ва у эр.авв. 37 йилда рим империясининг бутунлай тор-мор этилиши ҳамда таслим бўлишига олиб келган Антонияга парфян йурушида иштирок этган. Парфян қироли Ород II асирга тушган римлянларни Сўғд ва Бақтрия чегарасидаги Маргианда жойлаштирган. Аммо Фраат IV эр.авв. 20 йилда уларни Августга қайтарган. Диққатга сазовор жойи шундаки ушбу легион кейинчалик битта ҳам рим-парфян урушларида актив тарзда иштирок этмаган. Бироқ бошқа тахминларга кўра, Гай Рэкс Кушон Бақтриясига йўналтирилган рим савдо ёки дипломатик вазифа иштирокчиларидан бири бўлган.

Ғор мажмуаси эрамиздан аввал пайдо бўлган, синкретик дини, Митра мухлисларининг ўзига хос ибодатхонаси ҳисобланган митреум деб номланмиш иншоот билан ўхшашлиги мавжуд. У легионерлар орасида пайдо бўлиб, кейинчалик бутун Рим империяси бўйлаб тарқалган.


Манба: http://welcomeuzbekistan.uz/ru/dostoprimechatelnosti/dostoprimechatelnosti-termez/1230-kara-kamar.html