Қибла тоза боғ

  • 20 Июль, 2015
  •   0
  • 0
  • 12247

Ҳар бир Хива хони ўз даврида дунёда тенгсиз бир сарой ёки дала ҳовли қуришга ҳаракат қилган. Хива саройлари ва қасрлари орасида энг машҳурларидан бири Муҳаммад Раҳимхон (Феруз) томонидан 1897 йилда қурилган Қибла Тоза боғ саройидир.

Сарой ўзининг кенглиги, меъморий услуби, Хивага хос айвонларнинг турли туманлиги, қурилиш техникасининг бетакрорлиги билан ажралиб туради. Сарой учта катта комплексдан иборат: биринчи ҳовли хон ва сарой аҳли хизматкорлар учун, иккинчи ҳовлида хон ва унинг оила аъзолари яшайдиган бир неча айвон, учинчи ҳовли-оврўпача услубда қурилган айвон ва хоналардан иборат.

Исфандиёрхон даврининг илк йилларида (1913й) қурилган ушбу учинчи ҳовли худди 1912 йилда Нуруллабойда қурилган қабулхонага ўхшатиб қурилган, лекин бу ерда усталар кўпроқ гиреҳ (геометрик) нақшларни ишлатганлар. Қадимда сарой ўртасида ҳовуз, гулзор мавжуд бўлиб, ҳовуз атрофига сояси киши танига ором бағишлайдиган гужум дарахтлари экилган. 

Саройнинг атрофида ёзги ва қишги масжид, мадраса, мактаб, отхона, тегирмон бўлган. Саройни гир атрофи боғ билан ўраб олинган. Ўз даврида ушбу сарой ёнида Вазири акбар Ислом хўжани уйи ҳам, сарой чиройига кўрк қўшиб савлат тўкиб турган.

Хивалик уста Қуронбой Маткаримов ва катта уста Ботир ака Болтаев бошчилигидаги бир гуруҳ таъмирчи-рассом ва наққош усталар 1990-йилларда ушбу масканда таъмирлаш ишларини олиб олиб боришган. Ҳозирги кунларимизда сарой чет эллик меҳмонларнинг севиб томоша қиладиган ва овқатланадиган жойига айланган.


Манба: http://www.khivamuseum.uz/index.php/historical-objects/castles/53-qibla

Галерея