Ўзбекистон Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи

  • 22 Апрель, 2015
  •   0
  • 0
  • 16165

Ўзбекистон Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Давлат Адабиёт музейи 1968 йили буюк шоирнинг 525 йиллик юбилейи муносабати билан ташкил этилган. У шу чоққача халқимизнинг кўп асрлик адабий меросини жамлаш, уни муҳофаза қилиш, тарғиб этиш ва тадқиқ қилишда катта ишларни амалга ошириб келмоқда. Ўтган давр давомида музейнинг XV-XX аср адабиёти тарихини намойиш этувчи бой экспозицияси яратилди. Томошабинлар кўп асрлик бой адабий тарихимизнинг ноёб дурдоналари билан танишибгина қолмай Ўрта Осиё маданияти ва санъатининг бадиий намуналари-китоб, тасвирий санъат, хаттотлик, наққошлик, мусиқа ва меъморчилик асарлари билан ҳам танишиш имкониятига эга. Музейда қўлёзмалар билан биргаликда эски босма китоблар фонди ҳам мунтазам бойиб боряпти. Адабиёт музейи биносининг ўзи ҳам ноёб архитектура ёдгорлиги сифатида диққат эътиборни ўзига жалб этади. Бино 1933-1936 йилларда қурилган. Музей Халқаро музейлар кенгаши ИКОМ ташкилоти аъзосидир.


Манба: http://www.prostoturist.com.ua/spravochniki/dostoprimechatelnosti/id/24966