Ўзбекистон Давлат табиат музейи

  • 23 Апрель, 2015
  •   0
  • 0
  • 17479

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфидаги Ўзбекистон Давлат табиат музейи — энг кекса илмий-маърифий муассаса ҳисобланади. У 1876 йил 12 июлда ташкил этилган. Музейда қуйидаги 4 бўлим фаолият кўрсатади: флора-фауна бўлими, геология-география бўлими, илмий-маърифат бўлими, фонд бўлими. Ўзбекистон Давлат табиат музейи Ўзбекистондаги музейлар ичида биринчи бўлиб табиатни намойиш қилишнинг ландшафт усулини ишлаб чиқди ав ўз экспозицияларида амалга оширди. Бу усул табиат ҳодисаларини ўзаро боғлиқлиги тўғрисида яққол тасаввур беради. Музей фондида 400 мингдан ортиқ намуна бор: шу жумладан, 300 мингдан ортиқ ҳашаротни ўз ичига олган Ўрта Осиёда энг йирик энтомология фонди, минг варақ гербарийдан иборат ботаника фонди ҳамда зоология ва география материаллари фақатгина Ўзбекистон олимлари ўртасида эмас, балки Мустақил Ҳамдўстлик Мамлакатларида ҳам машҳур.


Манба: http://www.prostoturist.com.ua/spravochniki/dostoprimechatelnosti/id/24975