Сурхон давлат қўриқхонаси- Сурхондарё вилояти, Шеробод туманининг шим. Ғарбий қисмида жойлашган 2 мустақил май-дондан— Кўҳитанг тоғининг шарқий ён бағри ва Пайғамбаророддан иборат қўриқхона.
Пайғамбаророл участкаси водийтўқай экосистемалари ва бухоро буғусини муҳофаза килиш мақсадида 1971 й.да ташкил этилган. Кўхитанг давлат буюртма қўриқхонаси 1986 й.да Пайғамбаророл қўриқхонаси билан бирлаштирилиб, Сурхон давлат қўриқхонасига айлантирилди.
Вазифаси қўриқхона ҳудудидаги ўсимлик ва ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш, ўрганиш, и.т. ишлари олиб боришдан иборат. Сурхон давлат қўриқхонаснинг тоғўрмон экосистемасига кирувчи Кўҳитанг (денгиз сатҳидан 850—3157 м юқори) қисми (24583 га) гидрологик тармоққа, каттакичик сойларга бой, Лайлакон, Қизилолмасой каби йирик дарёлари ҳам бор. Қўриқхона ҳудудида Зараутсой расмлари сақланган дара машҳур. Кўҳитангда туркистон ва зарафшон арчалари (8033 га), туркистон заранги (104 га), туронғил (512 га), бухоро бодоми (891 га), жийда(183 га), ширин бодом, ўрик, ёнғоқ, хандон писта, саксовул, буталар ва б. ўсади.
Ўсимликларнинг810 тури мавжуд, улар-нинг29 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Тоғ ва тоғ ён бағирларида туркистон силовсини, морхўр, осиё муф-лони, бўри, тулки, қуён, бўрсиқ, ҳар хил заҳарли илонлар ва қушларнинг 130 га яқин тури учрайди. Қўриқхонанинг Пайғамбаророл участкаси (Амударёдаги кичик орол — уз. 8, эни5 км; 3044 га) ўрмонзор ва тўқайзордан иборат (1986 й. гача эталон тўқайзорларнинг ўсимлик ва хайвонот ду-нёсини табиий ҳолида сақлаш мақсадида ташкил этилган мустақил қўриқхона бўлган).
970 гектарини ўрмонзор, қолган қисмини жийда, теракжийда, юлрун ва терак аралаш тўқайзорлар ташкил этади. Шунингдек, оролда чучукмия, юлғун ва галофит ўсимликлар ўсади.
Тўқайзорларда бухоро хонгули, ёввойи тўнғиз, қамиш мушуги, қушлардан қирғовул, бургут, тасқара, қирғий; ҳинд жайраси, судралувчилардан чўл агама-си, тошбақалар, калтакесаоар, илонлар ва б. кўп учрайди. 12—13-а.ларда орол муқаддас зиёратгоҳ бўлган. Ривоятлар-га кўра, оролда мусулмон арбобларидан бири дафн этилган ва унинг қабри устида Зулкифл масжиди бўлган. Шу боис, му-сулмонлар бу оролни муқаддас жой, яъни «Пайғамбаророл» деб аташган.
Абдушукур Хоназаров. Ўзбекистон Милий Энциклопедияси