Орол денгизи илгари вақтда дунёдаги энг катта ички денгизлардан бири ҳисобланиб, унда балиқчилик, овчилик, транспорт ва еркрацион мақсадларда фойдаланилар эди. Денгиз сув режимини унга қуйиладиган Амударё, Сирдарё, ер ости сувлари ҳамда отмосфера ёнилғилари тушиши ва юзадан сувнинг боғланиши ташкил этади. Қадимги тарихий даврларда денгиз сатҳининг 1,5 — 2,10 ўзгариши табиий иқлим хусусияти билан боғлиқ бўлиб, сувнинг ҳажми 100—150 куб км, сув сатҳи майдони — 4000 кв, км ни ташкил этган. Суғориладиган деҳқончиликнинг ривожланиши натижасида суғорилишга фойдаланиладиган қайтмас сувлар ва қуруқчилик йиллари Амударё ва Сирдарёнинг делтасига қуйиладиган сув миқдори камайди. Шундай қилиб, ҳозирги вақтда денгизнинг сатҳи 1961 йилга нисбатан 16,8 м га пасайди. 1994-йил 36,6 м. Бунда денгизнинг ҳажми 3 марта, юзаси 2 марта, шурланиш даражаси 9-10 гГʻл дан 34-37 гГʻл га ортади; 2000 йилга бориб 180—200 гГʻл кўтарилади.
Хозирги кунда денгиз сатҳининг пасайиши йилига 80 — 110 см ташкил этмоқда. Қирғоқ чизиғи 60 – 80 км пасайиб, очилиб қолган ерлар 23 минг км² ташкил этади. Амударё ва Сирдарёнинг куйи оқимларида сувнинг сифати ёмонлашади, ҳамда ичиш учун яроқсиз бўлибқолади. Экологик тизмлар, ўсимлик ва ҳайвонлар чуқур инқирозга учраяпти. Энг ёмон ахвол Жанубий оролдир.Ушбу минтақа ўз ичига шимолий ғарбий қизил қум, Заунгаўз, Қора қум, Жанубиюстюрт ва Амударё делтаси каби ландшафт комплексларини олади. Орол бўйининг умумий майдони — 473 минг км² бўлса, унинг Жанубий қисми 245 минг км² ташкил этади. Бунга ККР ҳудуди,Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти, Туркманистоннинг Тошҳовуз вилоятлари киради. Орол ва орол бўйида содир бўлаётган жадал равишдаги чўлланиш ҳодисаси дунё тажрибасида учратилмаган. Шунинг учун ҳам миқдор ва сифат жиҳатидан баҳолаш анча қийинчиликларга дуч келмоқда.
Денгиз тубининг очилиши ва дарё делталарининг қуриши ҳисобига чўл майдонлари кенгаймоқда. Очилиб қолган 1 млн га майдон юзаси майда туз заррачалари билан қопланиб янги шаклдаги қум қопламларини ҳосил қилади. Шундай қилиб, марказий Осиё ҳудудида кум, туз айрозоналарини шамол ёрдамида кўчириб юрувчи кучли янги манба вужудга келди. Дастлабки маълумотларга караганда йилига атмосферага 100—150 млн. тоннагача чанг — тўзон кўтарилиши мумкин. Денгиз тубидан кўтарилган чанг — туз тўзони атмосфера ифлосланиши 5 % ҳам ортиб юбормоқда Чанг — тўзонларнинг атмосферага кўтарилиши 1 марта 1875 йили космосдан кузатилган. Чанг — тўзон узунлиги — 400 км, эни эса 40 км бўлиб, радиуси 300 км ташкил этади. Тузларнинг ер юзасида ёгилиши натижасида пахтанинг ҳосилдорлиги 5 — 15 % шолининг эса 3-6 % пасайиб кетди. Орол бўйига ёғилаётган чанг — туз заррачаларидан умумий микдор ўртача 520 кгГʻга ташкил этиб, тупроқ ҳолати ёмонлашувининг асосий сабабчиларидан бири бўлиб колди. ККР нинг суғориладиган майдонлари чанг — туз фракциялари 250 кгГʻга дан Чимбой туманида 500 т гача боради.