1960 йилларда Мўйноқ шаҳри бир хил номдаги оролнинг порти бўлиб, унга ё денгиз орқали ёки самолётда бориш мумкин эди. Айтишларича, бир кечанинг ўзида денгизнинг 200 метр суви саёзлашган ҳолатда бўлиб қолган. Эртаси куни одамлар денгизга келиб, бу ҳолатни кўриб йиғлашган. Вақт ўтгандан кейин портдан қирғоққача канал қазиб денгизга қуйишмоқчи бўлишади, лекин ҳамма уриниш бесамар кетиб, ҳамма сувлар қурилишга кетиб қолади. Бугунги кунда Орол денгизи ва Мўйноқ ўртасидаги масофа 100 км.ни ташкил этади. Аҳоли теварак-атрофдаги жойлардан занглаган кемаларни қуриган Орол денгизи портларига олиб бориб қўйишган, бутун дунё сайёҳлари ана шу манзарани томоша қилишга келишади.
Устюртда аҳолидан узоқроқ бўлган жойда бўлса ҳам бунга табиий жараён деб қарашади. Илмий асосга кўра, Орол денгизи кундан-кунга қуриб бормоқда, уни бир неча бор тўлдиришга ҳаракат қилишмоқда. Лекин бу жараён одамлар ҳаётини кескин ўзгартириб юборди – бунга фожеа деб қараш мумкин.