Азим арча (илмий номланиши - арча, қора арча Juniperus (сарв дарахти оиласи) дарахтсимон тури Оқсоқота водийсида ўсади. Бу водий Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган.
Унинг баладлиги 15 метр, поясининг диаметри 1, 5 метрни ташкил этади.
Бу азим тарвақайлаб кетган дарахтнинг ёши 100 йилдан зиёд, бунга арча ёнидаги ёзилган тахтачада “Табиат ёдгорлиги — давлат томонидан қўриқланади. У тахмиман 1000 ёшда”. Айни пайтда бу тахтача синган ва йўқолган. Дарахтнинг ўзи яхши сақланган, кўринишидан ҳали салобатини йўқотмаган. Лекин баъзи одамларнинг ва водийга келган қўй-қўзиларнинг тўдаси бу арчанинг қуйи шохларини синдириб ташлаши албатта ачинарли ҳол.
Мазкур арча ана шундай муҳитда ва бошқа дарахтлар орасида қаддини ростлаб турибди ва унинг яқинида булоқ бор. Шундай дархтларнинг яна бирининг тахтача ёзуви топилган ва у 600 ёшга тўлгани маълум бўлган.