Оқ остона мақбараси Сурхандарё вилоятининг шимолий-шарқидаги Телпак-Чинор қишлоғи ёнида жойлашган ва Муҳаммал (с.а.в.) Пайғамбаримининг саҳобалари авлиё Абу Хурайранинг кўмилган жойи, зиёратгоҳи ҳисобланади.
Мақбара X-XI асрларга тегишли деб белгиланган. Кирвуришдаги ўнг бурчагида бир жуфт мураккаб шакл бўлиб, уларни етти бурчакли юлдуз шаклида бажарилган ва шартли равишда ўнг – “эркакларга тегишли” ва чап – “аёлларга тегишли” белгиларига ажратилган.
Чап тарафдаги белги Дунёдаги Ҳаёт (Қалб) борлигини ва ривожланишининг умумий андазасини акс этади. Бу белги микрокосмадир (Инсон қалби). Ҳаёт ривожланиши ички космик кучга эга. Ҳаёт фазода марказдан айлана бўйлаб тарқалади: ташқи айлана ҳаёт шаклига кўра ичкисига нисбатан соддароқ. Ҳаётнинг ўзаро мутаносиблиги ҳар бир оддий “куртак” “ҳаёт қолипида” ўз ўрнига эгалигини ифодалайди. Ҳаёт ривожланиши чексиз — белги ажралган. Эҳтимол, чап белги “аёлларга тегишли” бўлиб, у ижод ва ҳаёт кашф этувчи белгидир. Бу ерда баҳслар ўринсиз, аммо ҳаёт куртаклари мавжуд. Бу — яратиш (эҳтимол, Яратуви, яъни Худо белгисидир), яъни дунёнинг ривожлантирувчи белгилари. Шубҳасиз, ўлим эмас, ҳаёт белгиси. Суратдаги янги ҳаёт “куртаги” олов белгиси ортида тасвирланган бўлса, чап тарафдаги белги Уйғониш белгиси бўлиши мумкин.