Олимпия шон-шуҳрати музейи

  • 23 Апрель, 2015
  •   0
  • 0
  • 13016

Олимпия шон шуҳрати музейи Вазирлар маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 284 сонли Қарори билан ташкил топган. Унинг тантанавий очилиш маросимида юртбошимиз Ислом Каримов билан Халқаро Олимпия Қўмитаси Президенти Хуан Антонио Самаранч ҳам қатнашган. Музей экспозицясидан Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионатлари, нуфузли халқаро мусобақалардан келтирилган катта миқдордаги нодир медаллар, кубоклар, нишонлар, сувенирлар, почта маркалари, бадиий полотнолар, спорт анжомлари ўрин олган.


Манба: Юнусобод тумани, Рашидов шоҳ кўчаси, 4а уй