Нурота давлат қўриқхонаси

  • 08 Июнь, 2017
  •   0
  • 0
  • 27659

Нурота давлат қўриқхонаси Нурота тизмасининг марказий қисмида жойлашган. Захира майдони 17752 гектар. Нурота қўриқхонаси Халқаро Қизил китоби (IUCN) ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ноёб эндемик кенжа тури Севертсов қўй наслини сақлаб қолиш мақсадида (Овис аммон севертзови) 1975 йилда ташкил этилган. Бундан ташқари у ерда ёнғоқнинг генетик навлари ва мевали дарахтларнинг бошқа экин навлари ҳам ҳимояланади. Нурота қўриқхонаси ҳудуди Марказий Осиё ўсимлик етиштириш марказларидан бири сифатида эътироф этилади.

Нурота тизмаси Зарафшон дарёси ўнг қирғоқ бўйлаб 250 км чўзилган, икки параллел тоғ занжирларидан иборат. Тоғнинг шимолий ён бағирлари Қизилқумга қараган. Нурота тизмаси, юқори протерозой даврида шаклланган, Марказий Осиё энг қадимги тоғтизимлари бири саналанади. Нурота тоғларининг энг баланд нуқтаси – Сариҳоят (Ҳоятбоши) бўлиб унинг баладлиги денгиз сатҳидан-2169 метрни ташкил этади.

Иқлими континентал, қуруқ ва иссиқ. Тоғнинг пастги қисмида жойлашган Қизилқум саҳросидаги иссиқ муҳит Нурота тоғларидаги иқлимга ўз та`сирини ўтказмайди. Нурота тоғларда булоқлар ва улар асосида юзага келадиган сойлар кўп. Бу оқимлар тоғнинг пастги этагигача чўзилган. Бу эрда, энг иссиқ ёз пайтида ҳам салқинликни кузатиш мумкин. Қишда, тез-тез совуқ ҳаво кузатилиб, туман тушиб туради. Ўртача йиллик ҳарорат январ ойида 1-8 °C. Қишда кўп қор ёғади, қиш охирида ёмғирли, шамолли ҳаво кузатилади. Қайд этилган минимал ҳарорат -32 °С ҳисобланади. Ўртача йиллик ёғингарчилик йилига 400 мм. Баҳор қисқа, илиқ, баъзан ҳатто қор белгиланган бўлади. Ёз, узоқ, қуруқ ва иссиқ, ўртача ҳарорат июл ойида 29,4°C, умумий қуёш нурланиши 130-140 ккал/см2-ни ташкил этади.

Нурота қўриқхонаси ҳудуди Ҳайдар кўли томон тоза ва шаффоф сувлар оқувчи турли ўлчамдаги ўндан ортиқ сув оқимлари (сойлар) билан кесилади. Нурота тоғларидан оқаётган сой ва кичик дарёлар суви тоза ва кўп ҳажмга эга саналади. Нурота тизмасининг марказий қисмидаги кўплаб булоқлар фақат баҳорда фаолашиш хусусиятига эга.

Нурота тизмаси Помир-Олой ва Тян-Шан тоғтизимлари ва Туроннинг чўл текисликлар орасидаги, ҳудудлар ичида ўзига хос муҳити туфайли ҳосил бўлган оригинал флора дунёси билан ажралиб туради. Ҳам тоғли ва ҳам чўлли ҳудудларида шифобахш характерли ўсимлик турлари кўп учрайди. Нурота тизмасида 78 оилага тегишли томирли ўсимликларнинг 814 тури мавжуд. Айни пайтда, Нурота тизмасидаги ўсимликларнинг 29 тури Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган, улардан 3 турини лолалар, 5 турини астрагал ва бошқа ўсимлик турлари ташкил этади.

Бу ҳудудда маҳаллий аҳолининг асрлар давомида банд бўлган боғдорчилик фаолиятидан далолат берувчи, кўплаб бута ва дарахтларни, айниқса, бой сунъий мевали ўрмонларни кўриш мумкин. Бу ноёб ландшафт турларидан санаган сунъий ўрмонлар ёнғоқ ва бошқа дарахтлардан ташкил топган. Ўрмонларнинг бир қисмини ёнғоқ, олма, қора ва оқ тут, ўрик, олча, узум, нок каби мевали дарахтлар ташкил этса, бошқа қисми терак, тол, қайрағоч каби дарахтларда тузилган. Тоғ ён бағрларидаги бута ва ўрмонзорлар асосан аччиқ бодом ва шу каби дарахтлардан ташкил топган. Бубдан ташқари бу яерда Марказий Осиё минтақаси жуда кам учрайдиган дарахт-Шрқий биота ҳам бор. Бир-минг ёшли биётанинг айланаси 8,5 метр бўлиб, Можрум қишлоғида жойлашган.

 

Нурота давлат қўриқхонаси ўзига хос бой ва ранг-баранг фауна олами билан ҳам ажралиб туради. У ерда сут эмизувчиларнинг 34 тури мавжуд. Бу ерда кенг тарқалган ва бошқа ҳудудларда кам учрайдиган турлардан бири бу Севертсов қўйлари саналади. Шу билан бирга бу ерда ноёб ҳайвонот оламинг бошқа турларини ҳам кузатиш мумкун. Йиртқичларнинг тулки, бўри, тўнғиз, шоқол ва бошқа турлари асосан тоғнинг баланд қисмларида кўплаб учрайди. Тоғнинг пастки томонида эса, бўрсиқ, чўл мушуги, сувсар каби ҳайвонларини кўриш мумкун. Тоғ этакларида ва ўрмонзорларда ёвойи чўчқалар яшайди, қўриқхоналинг табиий муҳити уларнинг яшаши учун қулай шарт шароит яратади. Севертсов қўйлари Нурота давлат қўриқхонасидаги ноёб ва ўта қизиқарли бўлган сут эмизувчилардан саналади. Айни пайтда бу ерда сақланаётган қўйларнинг сони 1700-1800-тани ташкил этади. Бу ноёб тоғ қойи тури қўиқхона ташқарисида деярли учрамайди.

Балиқ турларидан фақат битта Ўзбекистон бўйлаб кенг тарқалган-Маринка тури мавжуд. Тоғ тепасида денгиз сатҳидан 1100-метр баландликда жойлашган Фозилмон кўлида яшил қора қурбақаларни ва кўл қурбақаларини учратсиҳ мумкин.

Қўриқхонада судралувчиларнинг 21 тур қайд этилган. Улар орасидан бир нечтаси Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Калтакесак ва ноёб илонларнинг кўп турлари шулар жумласидандир. Судралиб юрувчиларнинг бир қисми чўлларда, қолган қисми тоғ ён бағрларида яшайди.

Нурота давлат қўиқхонаси кўп сонли қушларнинг мигратсион йўналишларидан бири саналади. Кузда ва баҳорда қўриқхона ҳудудида қушларнинг турли хилларини учратиш мумкин. Бу ерда қайд этилаган қушларнинг 196 туридан 103 тури қўиқхонани ўз маконларига айлантирганлар. Қўриқхонада учрайдиган қушлар орасидан 9 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Бу ерда қора лайлак, қора калхат, Гриффон-йиртқич қуши, Олтин бургут, Илон бургут каби қуш турларини учратиш мумкин.

Нурота қўриқхонаси ва унинг атродидаги ҳудудларда кўплаб қадимий сайёҳлик обектларини учраш мумкин:

- Қадимий петроглифлар (Икки минг йиллик тош суратлари);

- Минг ёшли Шарқ биётаси (Можрум қишлоғида);

- Фoзилмoн кўли;

- Асраф, Ҳоят, Ўхм, Синтоб, Эж ва бошқа экзотик тоғқишлоқлар;

- Хонбанди тўғони (Х-ХI асрлар);

- Севертсов қўйлари.


Манба: http://www.centralasia-adventures.com/ru/sights/nuratinskiy_zapovednik.html