Нурота тоғлари

  • 08 Июнь, 2017
  •   0
  • 0
  • 43552

Ўзбекистон фақатгина қадимий шаҳарлари, улуғвор мадраса, масжид ва миноралар ўлкасигина эмас. Ўзбекистон — бу турли хил иқлим зоналаридир: сувсиз Қизилқум ва Қорақум саҳролари, қорли Тянь Шань тоғ тизмаси, дарё ва кўллари, қуюқ тоғли ўрмонлар, баҳорда гуллар билан бурканувчи даштлар, экологик зарарли, лекин ўзига мафтур айловчи Оролқум саҳроси (қуриган Орол денгизи ўрнидаги) ва бошқа ерлар. Бу каби диққатга сазовор табиат ёдгорликларидан бири Нурота тоғлари бўлиб, у Ғарбдан Қизилқум саҳроси ва Шарқдан Очарчилик даштлари орасида жойлашган.

Нуратинские горы
Нуратинские горы
Нуратинские горы

Ушбу тоғ даҳаси ўз ичига учта тизмани олган — Каратау, Актау, Нуратау. Лекин тоғ тизмаси баландлиги билан ажралмайди ва энг баланд нуқтаси — Ҳаётбахши тоғи бўлиб, 2169 метр баландликда жойлашган. Бироқ, альпинистлар томонидан бу жойга бўлган қизиқиш йўқлигига қарамай, Нурота тоғлари бой тарихи, ноёб ёдгорлик, юмшоқ иқлими ва шифобахш чашмалари боис кўплаб сайёҳларни ўзига жалб қилади.

Энг машҳур ёдгорликларидан бири “Темурий Дарвозалари” ҳисобланади. Бу Санзор дарёсидаги катта бўлмаган дара бўлиб, Жиззах яқинидаги Нурота тоғларининг шарқий қисмидан оқиб ўтади. Кенглиги 120-130 метрни ташкил қилувчи бу дара бир тарафдан иккита йирик қоялар билан беркитилиб, буюк саркардамиз амир Темур шарафига номланган 40 метрлик ўтиш йўлини ташкил қилади. “Дарвоза”ларнинг ўнг қоясида шу ердан ўтган ҳукмдорлар: Улуғбек Гугуран ва Абдуллахонлар томонидан ёзиб қолдирилган форс тилидаги ёзувларни кўриш мумкин.

Нурота тоғларининг Ғарбий ёнбағрида яна бир жуда қизиқ ёдгорлик бўлмиш Сармишсой дараси жойлашган. Бу ер кўплаб петроглифлари билан машҳур бўлиб, шу номли дарё чегараси бўйлаб топилган. Булардан ташқари, бу жой ғафритабиий зона ҳисобланади, гарчи, олимлар буни ноёб кимёвий элементлар мавжудлиги, ўзига ҳос иқлими ва мураккаб ландшафти билан тушунтиришади. Мазкур сирли ва кам ўрганилган ўлка нафақат олимлар ва уфологларни, балки кўплаб сайёҳларни ҳам ўзига жалб қилади.

Нуратинские горы
Нуратинские горы
Нуратинские горы

Нурота тоғлари — бу нафақат давомий саёҳат учун, балки дам олиш кунлари учун монанд бўлган ажойиб жой ҳамдир. Нурота Самарқанд, Бухоро, Тошкент каби йирик шаҳарлардан узоқ эмас ва бу ерга автомобилда бир неча соат ичида етиб келиш мумкин. Табиат ёдгорликлари билан бир қаторда, маҳаллий аҳолининг турмуш тарзи ҳам катта қизиқиш уйғотиши аниқ. Айтмоқчи, Нурота тоғларидан узоқ бўлмаган ерда, Айдаркўлда сайёҳлар орасида жуда машҳур бўлган ўтов қароргоҳи мавжуд. Шунингдек, меҳмонхона уйларда ётиб қолиш имконияти билан бирга, бу уйларда турли хил гилам ва бошқа буюмларнинг яратилиш жараёнида иштирок этиш мумкин.

Баҳорда ва кузда, баҳорнинг илк кунларида ҳамда йиғим-терим мавсумида нуроталиклар байрамлар ўтказилиб, уларда маҳаллий ҳофиз ва раққосалар, шунингдек, оммавий ўйинларни ҳам кузатиш мумкин. Энг оммабоп ўйин — бу “Кўп-Кари”, яъни “Кўпчилик инсонлар иши” деб номланади. Ўйиннинг мақсади, сўйилган эчкини илиб, маррага биринчи бўлиб етиб келишдадир. Бу ўйин кўплаб тамошабинларни жалб қилиш билан бирга, ўйин иштирокчиларида ҳам шижоат уйғотади.

Нурота тоғлари — бу бир умрга хотирада муҳрланиб қолувчи ёдгорликлар, тарих ва таассуротларнинг бир қатор мажмуасидир!


Манба: http://www.advantour.com/rus/uzbekistan/nurata/nuratau-mountains.htm