Наҳорги ош маросими тўй (суннат тўйи ёки никоҳ тўйи) ва аза маъракасида (ўлимидан кейин 20 кун ҳамда бир йилдан кейин) ўтказилади. Тўйни ўтказувчилар эрталабки ошнинг куни ва вақтини аввалдан маҳалла ёки квартал қўмитасининг жамоатчилиги билан келишган ҳолда белгилайдилар. Шу кунга қариндошлар. қўшнилар ва танишларига таклифномалар юборилади. Бир кун олдин кечқурун «сабзи тўғраш» маросими ўтказилади, унга одатда қўшниар ва яқин қариндошлар келадилар. Сабзи тўғраб бўлинганидан кейин барча иштирокчилар дастурхонга таклиф этилади.
Одатда сабзи тўғрашга артистлар ҳам чақирилади. Овқатланиш пайтида оқсоқоллар келганлар ўртиасида ишларни тақсимлайдилар. Эрталабки ош бомдод намозинингтугаши пайтигача тайёр бўлиши лозим, чунки намоздан чиққан кишилар биринчи меҳмонлар бўлади. Эрталабки намоз тугаган пайтда карнай-сурнай ва ноғора овозлари эрталабки ош бошланганидан хабардор этади. Меҳмонлар дастурхонга ўтириб, фотиҳа ўқиганларидан кейин уларга нон ва чой тортилади. Шундан кейингина лаганларда икки кишига бирлаган ҳисобидан ош олиб келинади. Овқатдан кейин лаганлар олиб қуйилади, мхмонлар яна фотиҳа ўқиб, мезбонга миннатдорчилик билдириб кетадилар. Улар кетганидан кейин дастурхон тезгина янги меҳмонларнинг ташрифи учун тузатилади. Эрталабки ош одатда кўпи билан бир ярим-икки соат давом этади. Шу вақт мобайнида таклиф этилган артистлар қўшиқ айтадилар. Эрталабки ош тугаганидан кейин фахрий меҳмонларга совғалар – одатда чопонлар (миллий эркак тўнлари) берилади. Аза пайтидаги маърака оши шу билан фарқ қиладики, меҳмонлар дастурхонга ўтирганларида Қуръон сураларини ўқийдилар ва ўлган одамни хотирлайдилар. Овқат тугаганда ҳам Куръон суралари ўқилади. Маърака ошида артистлар чақирилмайди, дастурхон байрам тўй ошига қараганда камтарроқ безатилади. Шуни айтиб ўтиш лозимки, байрам тўй оши ва маърака ошида фақат эркаклар хизмат қилиб юради.