Самарқанддаги тинчлик ва бирдамлик музейи

  • 05 Июнь, 2017
  •   0
  • 0
  • 11782

1986 йилнинг (Халқаро тинчлик йили) декабрь ойида Самарқанд шаҳрида Тинчлик ва бирдамлик музейи очилган. Айтиш жоизки, Самарқанддаги Тинчлик музейи МДҲ ҳамда Болтиқ бўйи мамлакатларидаги ягона музейдир. Бутун дунё бўйлаб бу каби музейлар сони 46 та донадир. Музейнинг асосий мақсади, дипломатик усул орқали дунёнинг барча халқларини бирлаштиришдир.

Шунингдек, музей экспозициясининг ўзида хос мақсади, замонавий дунё муаммоларидан инсонларни бохабар қилиш ва халқлар орасида бирдамлик хиссини ошириш кабилардан иборат. Бугун музей тўплами дунёнинг барча қитъаларидаги 100 дан зиёд мамлакатларининг 20 мингдан зиёд экспозицияни ўзида жам қилган.

Музей экспонатлари орасида тупроқ солинган капсула ҳам бўлиб, у Сталинград жанг майдони ва Освенцим концлагеридан олинган. Шунингдек, инсоният учун ёдгорлик саналувчи  бомба қолдиқлари, Берлин девори қолдиқлари каби энг даҳшатли бўлгани каби, энг гўзал онларни ҳам эсга солувчи бошқа кўплаб экспонатларни кўриш мумкин.

Директор Анатолий Ионесов бошчилигида музей ходимлари “Дунё қўлёзмалари” номли ноёб лойиҳа — шахсий номалар, суратлар, ижодий фаолияти дунё тараққиёти ҳамда халқлар орасидаги ҳамжихатлик устуворлиги сари ҳисса қўшган инсонларнинг асарлари тўпламлари ҳам мавжуд. Мазкур тўпламда кўплаб машҳур сиёсатчилар, ёзувчилар ҳамда жамоат арбобларининг, ҳатто 142 нафар Нобель мукофоти лауреатлари дастхатлари ҳам мавжуд.

Тинчлик ва бирдамлик музейи барча ходисаларни — Ер сайёрасида тинчлик ҳамда бирдамликни сақлашда ўз хиссасини қўшган инсонларнинг фаолиятини авлодлар хотирасида сақловчи ноёб лойиҳадир.


Манба: http://uzholidays.com/samarkand/muzei-samarkanda.html