Мухтор Ашрафий уй-музейи

  • 23 Апрель, 2015
  •   0
  • 0
  • 10281

Музей 1965 йилдан 1975 йилгача Мухтор Ашрафий яшаб, ижод этган хонадонда жойлашган. "Севги тумори", " Темур Малик" асарлари айнан мана шу ерда яратилган. Музей тўплами Мухтор Ашрафийнинг ўз шахсий архивини ўз ичига олган. Бу ерда шунингдек қимматбаҳо қўлёзмалар, фотосуратлар, хужжатлар, спектакль дастурлари, китоблар, нота нашрлари, грампластинкалар ўзбек мусиқий чолғуси тўплами мавжуд. Экспозицияда шу билан бир қаторда "Бўрон" биринчи миллий операси материаллари ҳам бор.


Манба: Мирзо Улуғбек тумани, Марказ-1 мавзеси, 15 уй, 25 хонадон