Муҳаммад Расул Мирзабоши мадрасаси

  • 03 Август, 2015
  •   0
  • 0
  • 8167

Муҳаммад Расул Мирзабоши ўзининг мадрасасини Паҳлавон Маҳмуд мақбарасидан жануби-ғарбда жойлашган қорихона қаршисида қурдирган. Мадраса оддий миллий услубда ҳеч қандай безакларсиз қурилган бўлиб, баланд бўлмаган пештоғи ўнг томони билан шимолга қаратилган. Бинонинг унча катта бўлмаган ҳажми ва оддий кўриниши туфайли адабиётларда у Паҳлавон Маҳмуд мақбараси комплекси таркибига киритилган.

Мадраса тузулиш жиҳатдан содда бўлиб, трапесия шаклга эга. Мадрасанинг кириш вестибюли битта хонадан иборат. Мадраса ички ҳовлисига тўғри тўртбурчак шаклидаги йўлак орқали кириш мумкин. Киришнинг чап қисмида қабр жойлашган (тахминга кўра Муҳаммад Расул Мирзо дафн этилган). Ҳаммаси бўлиб мадрасада турли шаклдаги 3 та ҳужралар бор. Ҳовлининг жануби-ғарбий қисмида тўртбурчак шаклидаги кичик масжид жойлашган. Айни пайтда, бу ерда янги айвон қурилган.


Манба: http://welcomeuzbekistan.uz/