Мозори Шариф мадрасаси

  • 27 Июль, 2015
  •   0
  • 0
  • 10084

Мозори шариф мадрасаси - Хивадаги меъморий ёдгорлик (1882). Муҳаммад Раҳимхон II (Феруз) буйруғи билан уста Қаландар Кочим қурган. Мадраса (28,6х15,8 м) бир қаватли, бош тарзи жанубга қараган. Пештоғи яшил рангли сиркор кошинлар билан  "бантак" услубида безатилган.

Дарвозаси ва унинг тепасидаги тўсин ёғоч ўймакорлигида ишланган. Бош тарзидаги хошсимон гумбазли миёнсарой опкали ҳовлига ўтилади. Ҳовли (11,6х6,2 м) атрофида балхи гумбазли ҳужралар жойлашган. Мозори шариф мадрасасида дарехона ва масжид учун алохида хоналар қурилмаган.


Манба: wikipedia