Минораи Калон

  • 07 Май, 2015
  •   0
  • 0
  • 93891

Минораи калон (Катта минора), Арслонхон минораси — Бухородаги меъморий ёдгорлик. Мухандис ва меъмор Бақо лойиҳаси асосида Арслонхон қурдирган (1127). М.к. ўрнида аввал ҳам минора бўлган, у қулаб тушгач, ҳозиргиси мустаҳкам қилиб қайта қурилган. Пойдевори тош ва махсус қир қоришмасидан терилган. Ер сатҳидан 9 м чуқур, бал. 50,0 м, курсиси қиррадор, танаси ғўласимон, тепаси гумбазли давра қафаса-кўшк билан боғланган. Минора юқорига ингичкалашиб боради ва муқарнас билан тугайди. Қафасасидаги 16 равоқли дарчалар орқали атрофни кузатиш мумкин. Тепага минора ичидаги 104 пилпоя айланма зина орқали чиқилади. Масжиди калон томонидан минорага оʻтиладиган кўприкча боʻлган. М.к.нинг ўзаги ҳам, безаги ҳам чорси ғишт (27х27х4х5 см) ганчхок лойида терилган.

Безак гишти ўрнига қараб турли шаклда, сирти силлиқ пардозланган. Устма-уст жойлашган турли хил ҳандасий шаклдаги бежирим безакли ҳалқалари ғиштин данданалар билан ҳошияланган. Безаклар орасида тарихий ва диний мазмундаги куфий ёзувлар учрайди. Муқарнас остидаги мовий ранг сиркор ҳалқаларнинг ҳар бири турли хил ҳандасий шаклда безатилган (кейинчалик тўкилиб кетган). М.к. шу турдаги қад. иншоотлар орасида алоҳида ўрин тутади. Шаклларнинг ўзаро монандлиги ва мутаносиблиги. ҳандасий уйгʻунлик, ажойиб кўрк ва маҳобатлилик М.к. га чинакам гўзаллик бағишлайди. 

Танаси ва муқарнаслари таъмир етилган (1924). Ер остидаги асоси (курсиси) уста Очил Бобомуродов томонидан очиб таъмирланган (1960). Бухоронинг 2500 йиллиги муносабати билан М.к.да таъмирлаш ишлари олиб борилди (1997). М.к. Бухоро ш.нинг ноёб ва қўҳна ёдгорликдари қаторидан марказий ўрин егаллаган.


Манба: Википедия