«Мангал ҳовлиси» Анна Ахматова клуб-музейи

Яқин вақтлардан бери Анна Ахматова музейи Россотрудничество биносида фаолият кўрсатмоқда. Рус ва Интерационал маданий марказлари шарофати билан музей нафақат сақлаб қолинди, балки мунтазам равишда янгидан-янги объектлар билан тўлдириб бориляпти. Бу ерда шоиранинг шахсий буюмлари, тошкентлик дўстларига совғалар, суратлар ва автографлар мавжуд. Музей ташкил қилингандан буён кўпгина концертлар, тадбирлар, учрашувлар ўтказилди. Музей қошида 4 та клуб фаолият олиб бормоқда. Йилдан-йилга музейнинг нуфузи ортиб, шоира ижодига бефарқ бўлмаган санъат ихлосмандларининг доимий учрашув жойига айланиб бормоқда.


Манба: Мирзо Улуғбек тумани, Тошкент трактор заводи маданият уйи