Лангар-Ота ёки Янги Лангар — лангарларнинг иккинчиси Қашқардарё вилоятининг Чироқчи туманида жойлашган.
“Авлиё”ларнинг оддий халққа мўъжизавий ёрдами ҳақида афсона бор. Мазкур афсона “Лангар-ота” маросимлар жойи билан боғлиқ бўлиб,машҳур шайх Аҳмад Яссавий ислом дийнини қабул қилишни истамаган қишлоқ аҳолисига тўр ташлаб, уни осмонга отган.
Лангар отанинг бошқа шайҳи ўзининг ҳассаси билан тўрни тутиб олиб, уларнинг динни қабул қилиш ҳақидаги мурожаатини қабул қилган ва уларни динга йўналтирган. Шундан буён Лангар ота уларнинг муқаддас қароргоҳига айланган.
Масжид қурилишига турли хил қабилала ўз ҳиссаларини қўшганлар. Бармоқ” сулоласи қўй олиб келган, “Қудучи” сулоласи эса қурилишларга ёрдам берган. Бармоқ сулоласининг чорва моллари тугаб, биргина эчкиси қолади ва шаёҳдан сўнгги жонзодни сўйиш учун руҳсаь сўрашади. Шунда шайҳ орқага қарамасдан, бу эчкини унинг ҳузурига олиб келишларини айтади, зеро шунда Аллоҳ уларга ёрдам қўлини чўзади. Қабиладан бир киши эчкини судраб келаётганда бир қанча қўй ва эчкилар унга эргашиб келади. Кутилмаганда шайтон подачининг қулоғига тўда орасида бўри юргани ҳақида шивирлайди. Подачи ортга қарайди ва тўда ҳам тўхтайди. Шундай қилиб, у шайҳ сўзини бажармайди ва пода тўкинчилигини тўхтатиб қўяди.
Ҳазрати Лангар ота зиёратгоҳи — бу муқаддас қароргоҳ, дафн этиш ва хотира мужмуаси. У Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани, Чироқчи шаҳридан шимолга 45 км масофада Зарафшон тоғ тизмасида Лангар қишлоғида жойлашган.
Қадимий анъаналарга кўра зиёрат қилиш “Қадамжо” изларидан бошланган.
Мазкур қурилиш бизнинг даврларга келиб, “Худонинг қўли” номли тошни ёғингарчиликлардан ҳимоялаш мақсадида бир бой инсон томонидан қурилган.
Бу маъжизавий ерни, гўё иккита ёғоч бурама замбаракларда қўриқлаётгандай.
Тошга қанча қарамайлик, ишлов берилганлик излари топилмайди. Бундай излар хамирда ҳам бўлади, лекин тошда учратиш камдан-кам ҳолдир. Қадим замонларда шоҳ, хон ва мансабдорлар отларига миниб, мазкур қадамжога ташриф буюришган ва шу ердан зиёрат жойига қадар оёқ яланг боришган.
15 аср охири, 16 аср бошларида Аштархонийлар давлати томонидан иккита мақбара — Шайҳ Абул Хасан Ишқий ҳамда Лангар ота авлоди ётган ерларга денгиз сатҳидан 1000 метр баландликда қурилган.
Мазкур мақбаралар ким томонидан қурилганлиги ва ким учун қурилганлиги ҳақида ҳеч қандай ёзма манбаалар мақжуд эмас. Лекин қабр тепасидаги ёзувчлар бу ерга жуда илгари шайҳлар кўмилганлигини кўрсатади.
Совет иттифоқ даврида ҳокимият бу ерларни қайта таъмирлашга ҳаракат қилишганлиги кўриниб турибди.
Суратлар Шайҳ Лангар ота мақбарасини бетон ёрдамида мустаҳкамламоқчи бўлишгарилигини исботлайди, мақбара тепасидаги арк қурил битқизилган. У пишган ғиштдан, стандарт шаклда бажарилган бўлиб, мақбаранинг ички қисми ёғоч тиркагичга мустаҳкамланган.
Лангар ота қишлоғининг ўзида Оқ масжид ёки Катта масжид номи билан машҳур бино мавжуд. Бу — ҳеч қачон таъмирланмаган, илк кўриниши сақланиб қолган масжиддир. Ташқи кўринишига аҳамият берилса, қурилиш типи ёнидаги уйчалардан қолишмайди.
Лангар ота мақбараси олдидаги хижрий 122, мелодий 840 йили қурилган Оқ масжид кейинроқ дарё қирғоғига олиб ўтилган. Масжид устунига “масжид 122 йили қурилган” деб ёзилган. Рангли нақшларда шифтига “Абадий ҳаёт” рамзи — Амир Темурнинг ғалаба белгичи туширилган.
500 йил аввал санъатда ҳеч қандай андаза бўлмаганлигига қарамай, улуғвор устунларнинг ҳар бирига ноёб суратлар туширилган.
Иккала Лангарда ҳам вақт шошмай ўтади, у замонларда меҳнатсевар одамлар оддий ҳаёт шукуҳини сурганлигини, уларнинг ота-боболари юз, икки юз йил аввал яшаганлигини ҳис қилиш мумкин. Одамлар жуда узоқ яшаган: юз йил — дунёни тарк этиш учун ўртача ҳаёт. Бебаҳо зиёратгоҳлари бор маҳаллик аҳоли бу ерларни қадрлайдилар ва шу ерда яшаётганликларидан бахтиёрдирлар.
Били қўйган яхши:
Абул Хасан Ишқий масжиди 840 йили арчадан қилинган устанлардан қурилган бўлиб, ноёб нақшлари шу кунга қадар сақланиб қолган. Союз иттифоқи даврида бу масжидни бузиб ташламоқчи бўлишган, бироқ оқсоқоллар пул йиғиб, бинони давлатдан сотиб олишган.
Кейинроқ, яъни 50-йилларда мадрасанинг дарс берилувчи қисми бузиб ташланган. Катта қабр олдида, бир хил баландликда иккита айвон жойлашган бўлиб, ичида иккита қоронғу хоналари — шайҳ хоналари мавжуд. Шундан қишлоқ номи — Лангар ота келиб чиққан. Айвонларнинг бири Мирзо Улуғбек даврида бошланган, қурилиш Аштархонийлар даврига келиб битқизилган.
Шарқий мақбара 11 Х 9,5 м ва 25 Х 25 см ўлчамда гумбаз шаклида текис ғиштлардан кўтарилган. Мазкур айвон 4 та қабрдан иборат бўлиб, улардан энг каттасига шайҳ Абул Хасан Ишқийнинг невараси Миримшайҳ дафн қилинган, деган тахминлар мавжуд.
Қуёш ботадиган қисмида15 Х 12,5 м ўлчамли иккинчи айвон бор. Ушбу айвонда 8 та мақбара бор, лекин уларнинг ҳеч биридаги ёзув сақланиб қолмаган. Шунга қарамай, қабр устидаги тошлардаги ёзувларни ўқиркансиз, Абул Хасан Ишқийнинг авлодларининг исмлари туширилганлигини кўрасиз: шайҳ Муҳаммад Боқий Ишқий, Салимхўжа Ниёзмуҳаммад хўжа ўғли. Қишлоқдаги чолларда “Абул Хасан Ишқийнинг сулоласи” номли китоб бўлиб, у 3 қисмдан иборат. Китоблардан бири жуда яхши ҳолатда сақланиб қолган. Абул Хасан Ишқийнинг сулоласи ислом динининг қимматли ўчоқларидан ҳисобланади.
Лангарлик чолларнинг гап-сўзига кўра қачонлардир Лангар ота ҳақида“Маноқиб” номли шайҳ тарихий мақола ёзилган. Лангар сўзи бир неча маъноларга эга:
1. Лангарчўп — мувозанатни сақлашда ёрдам берувчи қўлдаги таёқ.
2. Ислом динида сўфи ва дарвешлар лангар ташлаш орқали жойлашадиган ерларини аниқлашган — бу ер ўтов жойи бўлган; шунингдек, бева ва бечоралар жойи ҳам бўлиб, бошпана ва овқат ажратилган.
3. Баъзи манбааларда мўғулча номларни ҳам учратиш мумкин: Лангар — муқаддас мозор.