Лангар — Аллоҳ яратган жой

  • 20 Апрель, 2015
  •   0
  • 0
  • 13634

Мамлакатимиз тарихий-меъморий обидаларга бой бўлиб, уларнинг маълум қисми шаҳар марказидан ва катта карвон йўлларидан анча йироқдир. Буларга қараб, уларни яратганлар атайин шаҳарнинг шовқин ҳаётидан узоқроққа, энг тинч ва кишининг кўзидан йироқроқ жойга қурдирганлар. Табиатнинг ўзи ўйга тортади, қалбни маъюс, юракни эса ўзига хос хотиржам ва ғамгин муҳитга боғлаб қўяди. Шундай ёдгорликлар сирасида ҳақиқий албомда тасвирланган тарих ва ҳозирги ҳаёт акс этган бўлиб, ундан азалдан “Лангар” номи билан машҳур меъморий-қабристон мажмуаси жой олган. Бу сўз эски ўзбек тили ҳамда форсийдан келиб чиққан. Бироқ у бошқа маъноларга ҳам эга бўлиб, “Манзилгоҳ” ёки “Худонинг даргоҳи” каби маъноларни ҳам англатиб, алоҳида атамага айланиб қолган. Айнан ушбу маънолар тўхталиб, қуйида уларнинг тарихи берилади.

Келтирилган ёдгорликлар иккита — “Катта лангар” ҳамда “Янги лангар” Қашқадарёнинг тоғли ҳудудларида жойлашган.  Катта лангар мажмуаси Кук су сойи остида, Зарафшон тоғининг жанубий тизмасидаги дараларидан бирида жойлашган. Лангарларнинг иккинчиси шарққа яқин, Қашқадарёнинг Чирчиқ тумани жойлашган. Биринчи мажмуада бири нечта меъморий ёдгорликлар мавжуд. Улардан энг каттаси ва қадиймийси 28,5x33 метр ўлчамли масжид бўлиб, 921 / 1515-16 йилларда пишган ғиштдан барпо қилинган, жанубий қисмида айвони ҳам бор. Тахминан шу вақтларда авлодларга тегишли гумбаз билан қопланган қабристон ҳам қурилган бўлиб, унга “Ишқий” қадошлигига тегишли уч нафар шайҳ қўйилган. Вақт ўтиши билан бу ерда катта бўлмаган қабристонли мақбара (мозор) ҳосил бўлган, масжид олдига ошхона ва масжиднинг янги айвони (ХVII аср охири-ХIХ аср боши) қурилган, эски бинолар таъмирланган. Қабртошидаги ёзувларга кўра, мақбарага XVI—XVIII асрларда яшаган турклар наслига тегишли жуда машҳур ҳарбий кишилар кўмилган. Уларнинг қабртошидаги ёзувларда (араб, эски ўзбек ва тожик-форсий тилларида) майитларнинг қабилалари номи, келиб чиқиш зоти: Кинигас, Наймам, Билкут, Манғит, Кийатидр келтирилган.

Мажмуа ёдгорликларидаги ёзувлар бу ерга ташриф буюрувчилар эътиборини тортади, зеро, хонақоҳ, масжид ва мақбара деворларига солинган ўйма нақшлар аъло даражада бажарилган. Улар, асосан, жигар рангда (2:183, 256, 257 ва бошқалар). Шунингдек, масжидда Бухоро ҳокими Музаффар хони (1865-1885) буйруғи билан қилинган жуда антиқ сандиқ ҳам бўлиб, унга бу сандиқ нима учун аталганлиги тўғрисидаги ёзув ўйилган, яъни Пайғамбарнинг хирқаси (эски кийимлари) сақланади. Аслида, бу хирқа диний мерос тимсоли бўлиб, қачонлардир уни Пайғамбар ўзининг саҳобасига қолдирган. Ривоятларга кўра бир нечта наслдан ўтиб, бу хирқа бизнинг давримизгача етиб келган Лангарни барпо этган “Ишқий” сўфи қардошларининг асосчисигача етиб келган. Маҳаллий афсоналарга кўра Усмоннинг машҳур муқаддас Қуръон китоби ҳам сақланган. Ҳозирги кунгача бу Қуръоннинг Ўзбекистоннинг Диний қўмитасида сақланиб келаётган 12 саҳифасигини етиб келган. Тақдир тақазоси билан Катта лангар Қуръонининг маълум қисми Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг Санкт-Петербург бўлинмасида сақланаётганлиги, бир саҳифаси ЎзР ФА Шарқшунослик институтида сақланмоқда, қолган саҳифалари эса йўқолганлиги маълум. Катта лангарда бу узоқ вақт давомида сақланиб келган хирқа ҳам йўқолган.

Икки мозорга ҳам Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан зиёратчилар ташриф буюришади. Бу ерда азалдан қадимий миллий байрамлар ўтказиб келинган.

 Ёдгорликнинг ташқи кўриниши атрофни ўраб турган табиат билан ша қадар мужассамки, гўё бинолар ўз кўринишини мавсум ўзгариши билан ўзгартирадигандай. Айниқса, Катта Лангарнинг баҳор фаслидаги кўринишини тасвирлашга тил ожиз. Тоғ ён бағридаги ям-яшил гилам, қип-қизил гуллаган лолалар поёндози, чексиз кўк осмон, жийданинг нафис ва маст қилувчи ифори, гўё бу табиат масжид ва мақбара чиройга чирой қўшаёгандай. Бундай табиат баҳор фаслида Катта Лангаргар ўзгача кўриниш бағишлайди. Бу тасвир қараб ёдгорлик жойи жуда тўғри танланганлигига ишонч ҳосил қилади киши. Шубҳасиз, ўрганиб чиқилган ёдгорликларнинг тарихи, уларда қолдирилган ўйма ёзувлар Катта Лангарнинг келиб чиқиши бу ерга кўмилган “Ишқий” қардошлиги шайҳининг ғайритабиий-файласуфона тарихи билан боғлиқлигини исботлайди.


Манба: http://mytashkent.uz/2010/11/16/langar-albom-chast-3-obitel-boga-na-zemle/

Галерея