Лаби-ҳовуз ансамбли

Лаби Ҳовуз (“ҳовуз бўйида”, “ҳавза бўйида”) — Бухоронинг марказий майдонларидан бири бўлмиш меъморий ансамбрь XVI — XVII асрларда яратилган. Майдони Кўкалдош, Девон Беги мадрасалари ҳамда Девон Беги ҳонақоҳи биноларидан ташкил топган, атрофи Нодир беги ҳовузи билан бирлаштирилган. Ансамбль ўлчами, тахминан 150х200 метрдир.

Аср ўрталарида Лаби Ҳовуз жонли савдо майдони бўлган, сабаби, бош савдо кўчасининг савдо гумбазларига яқинлиги (улардан бири майдондан 200 метр масофада жойлашган) ва Бухородаги қурилишларнинг ниҳоятда зичлигидир.

Лаби Ҳовузда сақланиб қолган илк иншоот 1569 йилга тегишли бўлиб, у шайбонийларнинг мансабдорларидан бўлмиш Абдуллахон II нинг Ўрта Осиёда йирик Кўкалдош мадрасасини қурилиши ҳақидаги буйруғи билан бошланган. 1619-20 йиллар бошларида вазир Имомқулихон даврида ўзбекларнинг арлат сулоласи вакили бўлмиш Нодир Девонбеги ташаббуси ва маблағига қурилган. 1623 йил вазир Нодир Девонбеги томонидан кейинчалик Девонбеги мадрасасига айланган карвонсарой биноси қурдирилади. 20 йиллар Бухоронинг кўплаб бошқа ҳовузлари каби кўпчилик томонидан барпо қилинган ҳовуз мўъжизавий тарзда қуришдан тўхтайди, ҳовузнинг сақланиб қолишида ансамблнинг бадиий қиммати катта роль ўйнаган.

Кейинроқ майдонга Хўжа Насриддин ҳайкали ўрнатилади. Шаҳарнинг кўплаб ҳовузлари каби Лаби Ҳовуз ҳам Улуғ Ватан Урушидан сўнг қуритилган ва ўзга хос спорт майдони қурдирилиб, у ерда волейбол ҳамда кураш бўйича беллашувлар ўтказилган. Ҳовузга яқин ерларда совет ҳукмронлиши пайтида “Гастроном”, “Бухоро” ресторани, “Комсомолец” кинотеатрлари жойлашган. 50-йиллар Гастрономда ёнғин содир бўлиб, дўкон батамом кул бўлади, ёнидан оқиб ўтувчи “Шохруд” ариғидан оқиб ўтувчи сув ҳам ёнғинни тўхтатишга етмайди. Ушбу ноҳуш ҳодисадан сўнг шаҳар маъмурияти ҳовузни сув билан тўлдириб қўйишга қарор қилишади. 50-йиллар охирида эса ҳовуз атрофларига қувурлар ўтказиб, фаввора қурилган бўлиб, у ҳозирги кунгача ишлаб турмоқда.


Манба: https://ru.wikipedia.org/wiki/Ляби-хауз