Мавлон-бува мақбараси

  • Объект яратилган сана: 1806
  • Ҳудуд: Наманган вилояти
  • Категория: Ёдгорликлар
  • 15 Июнь, 2017
  •   0
  • 0
  • 11751

Мақбара 1806 йил қурилган. Бинога киришда сизни найзасимон арк ва юқори таҳмонларга эга улуғвор пештоқ кутиб олади. Бинонинг ёнларига ёритгичсиз ва гумбазсиз, лекин конуссимон учзина шаклига эга нақшинкор чиғирли устунлар қад ростлаб туради. Пештоқ ортида майдони 7х7 метрлик зиёратхона барпо қилинган. Катта ва чуқур бўлмаган найзасимон ва тўғри бурчакли тахмонлар тантанали кириш қисмига вазминлик бахш этади. Пештоқнинг тепа қисмига панжараланган нақшинкор аркада қурилган. Қолган қисмиларига силлиқланган ғишт терилган.

Ички хоналар интерьерига ганч билан ишлов берилиб, мой бўёқ билан бўялган. Деворлардан бири суратли ясси меҳроб кўринишида. Йўлакларда гул солинган гулдонлар ва геометрик нақшлар тасвирланган. Эпиграфик нақш ҳам бой, бу ерга шоирларнинг шеърлари араб каллиграфиясида ёзилган. Ахир, Мавлон бува Наманганнинг машҳур шоири бўлиб, бу сатрлар шоирнинг дўстлари томонидан унга аталиб ёзилган гўзал намуналаридир.

Геометрик нақшли шип кириш қисмининг рўпарасида жойлашган, у ўйма ганч услубида бажарилиб, ранг ҳам берилган. Шипнинг устки қавати юлдузлардан терилган ингичка бўртма нақш билан қопланган. Нақш катакчалари майин рангларда бўялиб, ўйма нақшлар билан тўлдирилган. Шип марказида қизил фон устига чизилган йирик юлдуз ва бўртма тақсимчани кўриш мумкин, унда рангдор ўзак олтин нурлар билан ҳошияланган. Шип мавзуси янги талқин ва рангларнинг асл сифатида намойиш қилинган. 

 


Манба: Ризо Ахмад