Кўкалдош мадрасаси— Бухородаги меъморий ёдгорлик. Бухоро хонининг вазири Қулбобо Кўкалдош қурдирган (1568-69). Лаби ҳвуз ансамблининг шим.да жойлашган. Икки йанатли бош тарзи ансамбл майдонига қаратилган. Пештоқини безатиб турган кошинлар сақланиб қолмаган. Мадраса пештоқидаги дарвоза гирих, ва ислимий нашлар билан безатилган. Хотамори услубида териб маҳкамланган пилакчалардан ясалган дарвоза табақаси яхлит тахтадан тайёрлангандек кўринади. Мадраса ҳовлисига 5 гумбазли миёнсарой орқали кирилади. Миёнсаройнинг ички гумбазлари ва бағаллари, шипи ўзига хос турли шаклдаги мураккаб тўрсимонюлдузсимон, қолибқори ва ироқи услубида пишиқғиштдан ганч қоришмасида терилган. Мадраса ҳовлиси узун (42×37 м), ўртага янги иморат 1929 й. қурилган. ҳовли томондаги 2 қанатли равоклар қаторини юзма-юз қилиб солинган пештоқли баланд айвонлар ажратиб туради. Ҳар бир равоқдан алоҳида ҳужрага кирилади. Ҳовли атрофи 2 қанатли 160 ҳужра билан ўралган. Ён томонидаги ҳужраларнинг пастки қанатига (ташқи деворларида) хонани ёритиш учун панжаралар ўрнатилган. Юқори қанатига эса қатор қилиб чуқур равоклар ишланган. Равоқлар тепасини ва баъзи дарча панжараларини безатишда кошин анча тежаб ишлатилган. Бош тарзидаги пештоқкитобасида ёзувлар сақланган. Пештоқининг икки ёнидаги масжид ва дарсхона олдига 2 қаватли 3 қисмга ажратилган чуқур равоқлар ва бурчакларидаги гулдасталарда Бухоро меъморлигига хос қад. миллий анъаналар акс еттирилган. К.м.да С. Айний таҳсил кўрган, у яшаган ҳужра музейга айлантирилган ва експонатлар билан жиҳозланган. 1960- 70 ва 1995-97 й.ларда таъмирланган. Бухоро вилоят «Олтин мерос» жамғармаси жойлашган.