Кўҳна Аркнинг шарқ томонида жойлашган. Ҳозирда у XIX асрдан сақланиб қолган фото ёрдамида қайта тикланган. Дарвоза бир ёқлама уч қуббали иморат кўринишидадир. Ўртада-тош йўл, ҳар икки томонда қоровулxоналар бўлган.
Пештоқли композициянинг бош фасади икки ва тепадан ҳужралар тизмаси жой олган иншоотдан иборат. Иншоот 1972 йилда тикланган, тепа қисми қуббаларини xонқалик кулол Рўзмат уста Матчонов кошин билан қоплаган.
Xоразм кулоллари ичида етакчи ўринда Xива мактаби анъаналарини давом эттираётган моҳир наққош, анъанавий бодияни безовчи мадирлик уста Рўзмат Матчонов туради. Унинг ишлари, услубининг софлиги, ёрқин ифодалиги билан ажралиб туради. Рўзмат Матчонов тўк кўк рангдан кўпроқ фойдалангани учун ишларида кўк-мовий тўқ туслар етакчилик қилади.
Ўлчами: 13 x 8,5 метр.