“Катта Ашула” ёки “Патнис ашула” – Ўзбекистоннинг Фарғона водийсидаги ўзбеклардан ташқари тожик, уйғур ва турклар, шунингдек, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Қозоқистоннинг айрим туманларида яшовчи турли миллатларнинг ўзига хос маданий ҳаётининг бир қисми ҳисобланмиш, ашула куйлашнинг миллий тури ҳисобланади. Катта Ашула оригинал жанрда ўз ичига театрлаштирилган томоша, ашула куйлаш, чолғу мусиқаси, шарқ шеърияти ва муқаддас маросимларни жамлайди.
Катта Ашула икки ва ундан ортиқ (беш кишигача) ашулачилар томонидан чолғу асбобларнинг жўрлигисиз, навбат билан куйланади. Ушбу куйлаш турининг асосий хусусиятларддан бири бу, импровизация, умумий ритм, юқори тон, кенг нафас, мустақил услуб, ритм ҳамда сўзларнинг ҳамоҳанглигида куйлаш ҳисобланади.
Андижондан Нурали Хамидов ва Убайдулла Охунов
Катта ашула иштирокчилари - Ш. Бойкузиев ва Э. Каримов
Фото и текст: ich.uz