Энига 800 метрлик Канбешбулоқ кўли Сурхандарёнинг жанубида, Хамқан тоғида жойлашган бўлиб, барча тарафлама табиатнинг ноёб ёдгорлиги ҳисоблансада, шу вақтгача тўлиқ ўрганиб чиқилмаган. Олимларнинг фикрига кўра, мазкур кўл табиий ҳам, суниъ ҳам эмас, балки метеорит тушиши натижасида ҳосил бўлганлиги ва кратер метеорит ҳисобланиши, унинг ноёблигидир.
Ягона траекторияга жуда кўплаб метеоритларнинг кўлнинг шимолий қисмидан жанубига олиб борувчи йўли томон тушиши кузатилади. Қоратуб тоғининг Тахтақорача довонидаги ери ва дарё қуми тектитларга (космик ёки ер моддасининг ерга урилиши натижасида юқори ҳарорат остида ҳосил бўлувчи майда шишасимон модда) сероб. Қашқадарё ҳавзасининг шарқий қисми атрофидаги тоғларда кафт билан тенг келадиган йирик ғовакли шишасимон метеорит қолдиқларини учратиш мумкин. Бу ва бошқа космик келиб чиқишига эга тошлар кўпроқ беш метрли диаметрли алоҳида майдонларда сочилган бўлади.
Қолдиқлар тушишиши кетма-кетлигини, уларнинг ётган майдони ўлчамини таҳлил қилиб, олимлар “ўзидан бундай излар қолдирган йирик метеоритли тана Хамкан тоғига тушиб, ўзидан кратер ҳосил қилган ва натижада изи сув билан тўлиб, Канбешбулоқ номини олган”, деган ҳулосага келишган. Кўлдаги метеоритли ҳосил бўлишлар, шунингдек, портлашдан кейинги ҳолат каби қизғиш, қия тахланган бўлинмаларни кўрсатади. Кўл майдонида олиб борилган таҳлил ишлари эса майдоннинг табиий усул натижасида ҳосил бўлганлигини, сув босими ёки тектоник ўзгаришларнинг бунга алоқаси йўқлигини кўрсатади.