Жарқўрғон минораси

  • 22 Апрель, 2015
  •   0
  • 0
  • 16686

Жарқўрғон минораси- Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Минор қишлоғида жойлашган меъморий ёдгорлик (1108—09). Хуросон мъморлик мактаби анʼаналари асосида барпо этилган. Ёнида бир вақтлар пишиқ ғиштдан қурилган Жоме масжид бўлган (сақланмаган). Ж. м. 8 қиррали пойдевор устига ғиштдан мавж шаклида терилган 16 плитавор қобирғадан иборат. 20 м баландликда ғиштин панжарали равоқлар ишланиб, унинг устида куфий ёзувли белбоғ ҳошия бор. Белбоғ устида яна қирралар давом эттирилган, лекин минора тепаси сақланмаган. Н. Н. Каразин расмида масжид ва минора ҳаробаси акс эттирилган (1879 й.). Миноранинг ҳозирги бал. 21,6 м, асоси (диаметри — 5,4 м)нинг китобасида мъмор номи Али ибн Муҳаммад Сарахсий ва қурилган санаси ёзилган (В. А. Шишкин томонидан ўқилган). Ж. М. таʼмирланган, давлат томонидан муҳофаза қилинади.

 

 


Манба: https://uz.wikipedia.org/wiki/Jarqoʻrgʻon_minorasi

Галерея