30 Март,
2017
Искандар кўприк- Қумқўрғон туманида Термизни Чағаниён ва Ҳисор билан боғловчи қад. савдо йўлида Бан-дихонсой устига қурилган. Искандар кўприкнинг қурилган даври номаълум. Абдуллахон даври (1557—98)да қайта қурилган.
Ғишт кўприк, Тош кўприк ва Искандар Зулқарнайн кўприги деб номланган. Уму-мий уз. 70 м, ўтиш қисмининг эни— 5,75 м, бал. — 12,1 м, равоққаноти— 5,8 м, пишиқ ғишт (25x25x5; 26x28x4—4,5; 27x29x5 см)дан қурилган. Усти3 қисм (йўловчи, транспорт ва сув ўтиши учун нов)дан иборат. Равоқлари қирғоғидаги тиргакларга таянган. Искандар кўприкнинг шарқ ва ғарб томонидаги тиргаклари бузилган.
Равоқ устунлари(1950) ва сув ўтказиш учун нов (1927) бетондан ишланган.