Калом илмида мотуридия оқимининг асосчиси, Ислом оламида Имом-ул-Ҳудо (Ҳидоят имоми) деб танилган буук илоҳиёт олими, фақиҳ, шайх Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ханафий ал-Мотуридий 870 йилда Самарқанднинг Мотурид мавзесида туғилган. Дастлаб мактабда савод чиқариб, кейин мадраса таълимини олган.
Имом ал-Мотуридий Имом Ащарий, Рудакий, Абул Ҳасан Балхий, Фаробий каби олимлар билан бир замонда яшаб, имом Муҳаммад ал-Бухорийни ўзининг маънавий устози, деб билган. Алишер Навоий Имом ал-Мотуридийнинг шаънини улуғлаб, у кишига "Буук уламолар султони" деа юксак баҳо берган.
ИХ-Х асрларда Ислом динини нотўғри тарғиб ва талқин қилувчилар кўпайганлиги сабабли Имом ал-Мотуридий ўзининг асарлари билан уларга қарши курашади. Унинг "Китоб ал-Тавҳид" асари алоҳида ўрин тутади. Имом ал-Мотуридий 944 йилда Самарқандда вафот этади ва шаҳардаги Чокардиза қабристонига дафн этилади.
Юртбошимиз раҳнамолигида 2000 йилда алломанинг 1130 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланди, имом қабри устида янги мақбара барпо этилди.
Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан мақбара 2000 йилда Самарқанднинг Чокардиза қабристонида бунёд этилган. Буюк ватандошимиз Абу Мансур ал-Мотуридий илмий-диний меросининг халқимиз маънавий-руҳий ҳаётидаги ўрни беқиёсдир. У Ислом оламида "Имом ал-ҳуда" (Ҳидоятга бошловчи имом) ва "Имом ал-мутакаллимин" (Калом олимларининг имоми) деган шарафли унвонлар билан машҳур бўлган. Исмлари Муҳаммад, "Мотуридий" тахаллусини Самарқанднинг Мотурид қишлоғида таваллуд топганликлари учун олганлар. Манбаларнинг далолат беришича, Ал-Мотуридий фиқҳ ва калом илми билан ёшликданоқ қизиқиб, ҳанафий мазҳаби олимларидан таҳсил олган. Кўплаб машҳур фақиҳ ва муҳаддислар билан мулоқотда бўлган, бутун умри давомида шу соҳага оид кўплаб асарлар ёзиб қолдирган. "Китоб ат-тавҳид", "Китоб мақомат", "Тавилот аҳл ас-сунна" асарлари шулар жумласидандир.