Ҳазрати Довуд ғори

Самарқанддан 40 км масофада жуда қизиқарли жой мавжуд бўлиб, у ерга ҳар йили юзлаб одам зиёратга келади. Араб талқинида шоҳ Довуд Исроилни бир неча йил бошқарувидан сўнг Худо томонидан якка худоликни тарғиб қилиш учун Осиёга юборилади. Топшириқни бажариш вақти Ҳазрати Довуд Аллоҳга сиғиниб, зардуштлар, яъни оташпарастлар ғазабига учрайди ва улардан қочиб, тоғдаги тошни суриб, ғор ичига ғойиб бўлади. Қўлида тош ва темирларни эрита олиш ҳусусиятига кўра Ҳазрати Довудни пир, темирлар ҳомийси деб тан олишган. Бошқа афсонага кўра, ушбу қобилияти учун Самарқанд ҳукмдори Довудни ўзига бўйсундириб, у учун ишлашига мажбурлашга қарор қилади. Яҳудийлар шоҳи Самарқандда темирлар ҳомийси ва маҳаллий аҳоли пирига айланганлиги ҳеч кирга маълум эмас, лекин бу жой маҳаллий аҳоли томонидан қадрланади.

Айтишларича, бу муқаддас жойда қилинган энг эзгу ниятлар амалга ошар экан. Тош қояларда Ҳазрати Довуднинг кафт изини бор, шунчаки унинг устига кафтни қўйиб, ниятни тиласа бўлди, у албатта рўёбга чиқади. Ҳар биримиз замонавий одаммиз ва эртаклардан анча йироқмиз, шундан бўлса-да, энг эзгу ниятлари рўёбга чиққан биз каби замонавий одамларни учратамиз ва улар ўз ҳикоялари билан ўртоқлашишади. Айтишларича, айнан Ҳазрати Довуд айниқса фарзандсизликдан ноумид бўлган аёлларга ёрдам берар экан. Шу сабабли, ғорга кирвуришда мўъжизага умид қилиб, тоғга кўтарилаёган янги оила жуфтликларини кўриш мумкин. Кўпчилик бу ерга келиб, бир неча ётиб ҳам қолишади.

Ғорга етиб бориш учун 2500 зина-пояни босиб ўтиш зарур, зиёратчилар ўз манзилларига етиб боришлари учун от ва эшаклар боришни таклиф қилишади. Энг бардошлилари бу йўлни пиёда енгиб ўтишади. Тоғ чўққисида Ҳазрати Довуднинг кичкинагина масжиди бор бўлиб, у ерда суралар ўқувчи мулла ўтиради.


Манба: sambuh.ru