Никоҳ ота-оналарнинг рухсати ва дуоси билан, бир неча босқич қилиб ўтказилади. Ўғил вояга етганда ота-онаси унга мос келадиган қизни излай бошлайдилар. Бу жараёнга яқин қариндошлари, қўшнилари, ошналари ҳам киришади. Қизни топгандан кейин йигитнинг холалари ёки аммалари қизнинг уйига уни кўриш, ота-оналари билан ва эҳтимолий келиннинг уйдаги аҳволи билан танишиш учун бирор баҳона билан кирадилар. Шундан сўнг қўшнилари ва танишлари танланган қизнинг оиласи ҳақида суриштиради. Ижобий жавоб олинган ҳолда уйга совчилар юборилади. Совчиликнинг асосий маросимларидан бири фотиҳа тўйидир. Совчилар фотиҳа қилинадиган кунни белгилайдилар. Шу куни қизнинг уйида атрофдаги таниқли оқсоқолар, маҳалла оқсоқоли, қизлар йиғилади. Совчилар ўзининг келиш мақсадини баён этганларидан кейин «нон синдириш» маросими бошланади. Шу пайтдан бошлаб ёшлар бир-бири билан боғланган, фотиҳа қилинган деб ҳисобланади. Фотиҳа тўйи никоҳ тузиладиган ва тўй ўтказиладиган кунни тайинлаш билан тугайди. Совчилардан ҳар бирига ичита иккита нон, ширинликлар бўлган дастурхон берилади, шунингдек қиз томонидан йигитга ва уннинг ота-оналарига совғалар бериб юборилади. Совчилар куёвнинг уйига қайтганидан кейин уларнинг қўлидан совғалар қўйилган патнисларни олиб, «сарпо кўрар» маросимини бошлайдилар. Дастурхон одатда кўп болали она томонидан очилади. Барча йиғилганлар келининг уйидан келтирилган пишириқлар, ширинликлардан баҳраманд бўладилар. Фотиҳа тўйидан бошлаб ва то тўйнинг ўзигача ёшларнинг ота-оналари қалин, сеп масалаларини ва тўй тантанаси билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этадилар. Тўйдан бир неча кун аввал қизникида «қиз оши» маросими ўтказилади, унга қиз ўзининг яқинлари ва ўртоқларини таклиф этади.