“Мерос” фабрикаси ва Самарқанднинг қоғози

  • 17 Май, 2017
  •   0
  • 0
  • 26114

Самарқанднинг қоғози — “Мерос” қоғоз фабрикасида қўл ҳунармандчилиги

Бугун Самарқанд остидаги Конигил қишлоғида “Мерос” қоғоз фабрикаси фаолият кўрсатади. Фабрика асосчилари донғи кетган ака-ука ҳунарманд Мухторовлардир. Уларнинг меҳнати туфайли маҳаллий фабрикада қадимий анъана, яъни қадимий самарқандча технологиялар асосиа қоғоз ишлаб чиқарилиши вужудга келган. Шуниси қизиқки, ишлаб чиқариш бутунлай қўлда бажарилиб, фабрикада ташриф буюрувчи ҳар бир меҳмон ушбу жараённи кузата олади. Фабрикага  кириш ва экскурсия қилиш нархи 3 000 сум. Бу жой жуда хушманзара: сайёҳлар соя-салқин дарахтлар, Сиёб дарёси оқиб ўтувчи кириш қисмидаги кичик чойхонада ўтириб, қадимий сопол идишлар билан безалган чархпалакни кузатиб, мазали самарқандча ош ҳамда мевалардан баҳраманд бўлишлари мумкин. Фабрика эгаларининг айтишича, самарқандча қоғоз ишлаб чиқарилиш технологиясини тиклаш учун 10 йил вақт кетган экан. Кўплаб материаллар тўғриланган бўлса-да, моҳирона ўрнатилмаган, қоғоз ишлаб чиқарилишида тут пўсти асос вазифасини ўтайди.

Бумажная фабрика Мерос
Бумажная фабрика Мерос
Бумажная фабрика Мерос

Самарқандча қоғоз ишлаб чиқариш технологияси кейинги усулда амалга оширилади. Хом-ашё ўрнида тут пўстлоғи олинади. Пўстлоқнинг ташқи тарафи тозаланади ва узоқ вақт давомида катта бочкада қайнатилади. Сўнгра катта ҳовончада бир меъёрга – хамирсимон ҳолатга келгунга қадар урилади. Кейин ҳосил бўлган “хамир” сув тўлдирилган ёғоқ бочкага солинади, аралаштирилади ва махсус сито ёрдамида сузиб олинади. Сузиб олинган аралашма флазелин тахтачаларга бостирилади. Тайёр бўлган қоғозлар тахтачалардан астагина ечилиб, вертикал ҳолатда бир кун давомида қуритилади. Қуритилган қоғоз жуда қаттиқ бўлади. Қоғоздаги ғидир-будурликни олиб ташлаш учун усталар уни мармар столда мармар бўлаги ёки суяк шох ёрдамида ишлов берадилар. Натижада самарқандча қоғоз силлиқланади.

Айтиш жоизки, самарқандча қоғоз сарғиш тусга эга. Зеро, атайлаб кимёвий тозалашлар ёрдамида оқатирилмайди. Шу сабабли бошқа, оқ қоғозлардан фарқли равишда бу қоғоз ўнлаб маротаба узоқроқ муддат сақланади. Масалан, яхши сифатли оқ қоғоз 40-50 йил сақланса, самарқанд қоғози 300-400 йилгача сақланади. Шу ернинг ўзида, самарқандча қоғоз фабрикасида таклифномалар, қайдномалар, ниқоблар билан бир қаторда, қўғирчоқлар кўйлаклар ва сумкачалар ҳам тикилади. Бу барча эсдалик буюмларини фабрика ҳузуридаги дўкончадан харид қилиш мумкин. Бугун Конигил фабрикасида Ўзбекистон ва дунёнинг бошқа мамлакатларидаги сингари, қадимий қўлёзмаларнинг тикланиши ҳам кенг йўлга қўйилган. Шунингдек, тиклаш жараёни туфайли, ўзбек рассомлари қадимий миниатюраларни аниқ тиклаб бера оладилар. Самарқандча қоғоз секин-асталик билан нафақат Ўзбекистон, балки чет элда ҳам аввалги ўз шуҳратини тиклаб олмоқда.

Бумажная фабрика Мерос
Бумажная фабрика Мерос
Бумажная фабрика Мерос
Бумажная фабрика Мерос
Бумажная фабрика Мерос
Бумажная фабрика Мерос

Манба: http://www.advantour.com/rus/uzbekistan/samarkand/meros-konigil.htm