1972 йили Дарварзин шаҳарчасида олиб борилган археологик қазилма ишлари мобайнида эрамизнинг I асрига тегишли далварзин туманининг тарихдаги энг йирик — 36 кг.га яқин олтин буюмлар қазилмаси топилган. Далварзин хазинаси ўзининг илмий аҳамиятига кўра машҳур ҳозирда Британия музейида сақланаётган амударё хазинасидан қолишмайди. кушонийларнинг қимматбаҳо буюмлари бутун Марказий Осиё чегарасида илк бор топилганлиги билан бирга, археологик қатламига кўра жуда нафис ҳамдир.
Қазилма вақтида, шуннигдек, фил суягидан ясалган кўплаб буюмлар ҳам топилган, хусусан, энг қадимий шахмат доначалари (эрамизнинг I–II асрларига тегишли), ишлов берилган тошдан ясалган буюмлар, мис тангалар, қимматбаҳо тошлардан терилган мунчоқ, ҳамда юнон-бақтрия даврига тегишли ингичка шиша.
Топилмалар ичида мусиқачилар ҳайкалчалари катта қизиқиш уйғотади, зеро шу даврларда яшаб ўтган одамларнинг мусиқага бўлган қизиқишининг намунасидир. У вақтларнинг мусиқий асбоблари орасида калта удни учратиш мумкин. Мусиқачиларнинг (ўтириш) ҳолатидан эллиник Юнонистон анъаналари сезилиб туради. Мусиқачининг қизғиш-жигар ранг асбоби бақтрия арфасини, Ўрта Шарқда жуда ҳурматга сазовор бўлган “осмон мусиқасини” ёдга солади.